Хар бир инсон мавқийси мартабаси обру эьтибори миллати ирки насл насаби ва динидан катъий назар ота — онасига иззат эхтиром курсатиши уларнинг холидан хабар олиши уларга яхши муомалада булиши фарзандлик бурчидир. Чунки ОИЛА равнаки учун жон куйдирган инсон асосан отадир. Манавий озука берувчи инсон эса онадир. Оила посбони ота бўлса муъаллими она. Ислом дини ота –онага яхшилик қилишни Оллох таолога ибодат қилишдан кейинги уринга қуйган хамда бутун мусулмон умматига ота онага яхшилик қилишга уларга харгиз «уф»демасликка ота она олдида овозини кўтармасликка ва маъсиятдан (гунох)бошка хар қайси уринда уларга итоат этишга буюрган. Оллох таоло Қуръони каримда шундай мархамат этади. «Роббингиз сизларга ёлғиз унинг узига ибодат қилмоқлигинггизни ҳамда ота –онангизга яхшилик қилишингизни амр этди.»(исро32)
Пайгамбаримиз с.а.в. хадиси шарифларида «ота онангизга яхши муомолада бўлинг шунда фарзанларингиз сизларга яхши муомалада бўлади»деганлар. Оила ривожи шаъни фарзандлар келажаги ва моддий таминоти йўлида оталар уз ёшлигини куч-қувватини умрини молини керак бўлса жонини сарф этади. Қалблари беўлчов яратилган оёғи остида жаннат бўлган муътабар оналар уларда меҳр ҳам, шавфқат ҳам, сабр ҳам, бардош хам чексиз фарзандлари учун бир тунни йигирмага бўлсаларда малолланмайдилар. Ота она фарзандлари қилган айби учун доимо ўзларини қалқон қиладилар. Ҳамиша ҳамма вақт биз фарзандларини келишини муштоқлик билан кутади ва бизлардан бирор нарса таъма қилмайдилар. Лекин бизлар баъзан ота- онамизга овозимизни кутариб баъзида эса болам тез тез келиб тургин деганларида ишимиз куплигини бахона қилиб уларни ранжитиб қуймаябмизми.Минг афсуслар бўлсинким бугун ораларимизда ота-онасининг дуоларини олиш ўрнига уларни ўз дийдорига зор қилаётган ёхуд қаровсиз ташлаб кўйган ёки қариялар ўйига обориб ташлаётган фарзандлар ҳам йўқ эмас. Ота жаннат эшиги бўлса остонаси Она, уларни рози қилган, кўнглини олган кишилар икки дунё бахту-саодатига эришадилар. Оллох таоло барчаларимизга ота –оналаримиз розилигини олиб икки дунё саодатига эришмоқлигимизни насиб этсин. (Омин.)
Қумқўрғон туман «Мухторхон хожи»
жомеь масжиди имом хатиби: Зокирхон Омонов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here