Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Авваламбор оламларнинг роббиси Парвардигори оламга ҳамду санолар бўлсин!, Башариятни афзали, Пайғамбарларнинг ҳотами, қиёмат кунининг шафоатчиси, ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо салаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломлар бўлсин. Пайғамбаримиз салаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар Жаброил алайҳи васаллам менга қўшни ҳақида шу қадар кўп хабар келтирдики қўшни- қўшнига меросхўр бўлиб қоладими деб ўйлаб қолдим дедилар.

1. Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи васалламга хабар бериб турганлари.
2. Қўшнини ҳақи ўта мўътабар экани.
3. Баъзи хабарлар кўп бўлганлиги сабабли ҳар бир инсон ўз қўшниси билан яхши муносабатда бўлиб, унга қўлидан келган яхшиликни қилмоғи лозим. Набий салаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳга қасамки мўмин бўлмайди, Аллоҳга қасамки мўмин бўлмайди, Аллоҳга қасамки мўмин бўлмайди” дедилар.
Саҳобалар ким эй Аллоҳни Расули дедилар. Қўшниси ёмонлигидан омон бўлмаган одам дедилар. Қўшнисига ёмонлик қилган одам жаннатга кирмайди дедилар. Демак ҳар бир инсон ўз қўшнисига ёмонлик қилишдан ўзини асраши лозим. Пайғамбаримиз салаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонни – мусулмонда бир нечта ҳақи борлиги ҳақида айтганлар. Шулардан бир нечтаси билан танишамиз.
1.Қачонки мусулмонлар бир-бири билан учрашганда салом бермоқ. Мусулмонлардан учрашганда қай бирлари аввал салом берса савоби кўпроқ бўлади. Иккинчи мусулмонни алик олишлиги фарз қилинади. Салом бериш суннат амал бўлса, алик олиш фарздир. Ана шу тариқа жамиятда инсонлар ўртасида ўзаро муҳаббат ва ҳамкорлик ривожланади.
2.Қачон сени даъват қилса унга жавоб бер. Қачонки мусулмон мусулмонни бирор эҳсонга чақирса боришлик зиммангизга тушади.
3.Қачон сендан насиҳат сўраса унга насиҳат бер. Бу ҳам мўминликнинг асосий бурчларидан биридир.
4.Қачон мусулмон инсон акса урса ва Аллоҳга ҳамд айтса Алҳамдулиллоҳ деб эшитган мусулмон инсон Ярҳамукаллоҳ деб жавоб қайтариши лозим бўлади.
5.Қачонки бирор мусулмонни биродари бемор бўлса Пайғамбаримиз салаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар уни бориб кўр ва қачон вафот этса ҳозир бўл дедилар. Бемор бўлган мусулмоннинг бошқа мусулмонлар устида ҳақлари бор экан, у ҳам бўлса келиб беморни зиёрат қилиб, кўнгил сўраб, ҳақига дуо қилиб кетишлари экан. Пайғамбаримиз салаллоҳу алайҳи васаллам ким яхшилаб таҳорат қилиб савоб умидида мусулмон бемор биродарини кўргани борса, дўзаҳдан етмиш куз масофага узоқлаштирилади дедилар. Эй Абу Ҳамза куз нимадир дейилди йил дегани дедилар. Абу Довуд розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шарифда беморни кўриш учун боришга қаттиқ тарғиб бор. Чунки ҳар бир мусулмон киши дўзаҳдан етмиш йиллик йўл масофасида узоқлашиши ҳар бир мусулмон учун катта баҳодир. Халқимизда ушбу ҳадисга амал қилиб яшасак охиратда самарасини кўрамиз.
6.Қачон вафоит этса ҳозир бўл қўшничилик ҳақи бирор мусулмон биродари вафот этса жанозага қатнашиши ва олиб бориб дафн этиши билан зиммасидан соқит бўлади ва мўмин бўла олади.Агар шундай масалаларнинг ҳар бирини бажармас экан мўмин бўла олмайди. Пайғамбаримиз мўмин бўлмаган инсон биздан эмас деганлар. Шундай экан бундай инсон жаннатга ҳам кира олмайди. Ҳар бир мўмин мусулмоннинг Пайғамбаримизга умматлик даъвоси бор. Шундай экан ҳар биримиз Пайғамбаримиз Муҳаммад салаллоҳу алайҳи васалламни кўрсатмаларига барча суннатларига амал қилиб ҳаёт кечирсак ҳаётимиз мафаатли бўлади. Буюк ва улуғ Пайғамбаримизни шафоатларига Парвардигори олам барчамизни муяссар қилсин.

Олтинсой туман “Аҳмад Яссавий”
жомеъ масжид маҳалла имоми: Отамуродов Чори

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here