Ислом дини инсон учун тинчлик ва омонлик динидир. Аллоҳ таолонинг исимларидан бири “Ас-Салом”дир. тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради, фарзандлар эмин-эркин камолга эришади, оқибатда, жамиятда ҳар томонлама юксалиш ва ривожланиш рўй беради.Демак, дунёда ҳаётнингбир маромида давом этиши, халқнинг Ҳақ таоло буюрган ишларини мукаммал ва хотиржам адо этишлари учун тинчлик ва осойишталиклозим. Яратган Парвардигор Қуръони каримда ана шу тинчликни сақлаш ва қадирлаш вазифасини инсон зимасига юклаб,ислом дини тинчликка тарғиб қилишини ,шайтоний йўлларга эргашмаслик лозимлигини таъкидлаб шундай деди: “Эй, имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтонинг издан эргашмангиз! Алббата, у сизларга аниқ душмандир”.
Аллоҳ таоло Ер юзида ёвузлик қилмасликка буюриб, ноҳақлик, адолатсизлик, зўравонлик, одам ўлдириш, қон тўкишни таъқиқлаб, шундай дейди: “…Аллоҳнинг ризқидан еб-ичингиз, Ер юзида бузғунчилик қилмангиз!”.
Демак, тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етишимиз лозим, чунки Яратган парвардигор ўз китобида: “ Агар шукр қилсангизлар зиёда қилиб бераман. Агар неъматга ношкурлик қилсангизлар азобим бунда қаттиқдир”, деб марҳамат қилган. Неъматнинг шукури унинг қадрига етишлик ва асраб авайлаш билан бўлади. Агар ҳушёрликни йўқотиб бепарволикга йўл қўйсак, бу тинчлик ва осойишталик неъматини қўлдан бой бериб қўйишимиз мумкин. Имом Ғаззолий ҳазратлари: Агар юзта дуойинг қабул қилинади,дейилганида мен шундан тўқсон тўққизтасини дунёда тинчлик бўлишини сўраган бўлардим, деган эканлар.
Ҳа, азизлар тинчлик деган сўзнинг замирида жуда кўп маънолар мужассамдир. Ҳадиси шарифда ҳам иймондан кейинги энг улуғ неъмат тинчликдир, дейилган. Ҳозирги кунда баъзи жойларда бўлаётган нотинчликларни кўриб,эшитиб,билибтурибмиз.. Яратганга шукурки ватанимиз тинч,юртимиз обод. Шу тинчликни асраб авайлаш фақатгина ички ишлар ёки махсус хизмат ҳодимларинингина вазифаси эмас, балки, бу ҳаммамизнинг бурчимиздир.Мархум Муҳтарам биринчи Президентимиз И.А.Каримов “Юксак маънавият — енгилмас куч” асарида: “Барчамизга аён бўлиши керакки, қаердаки бепарволик ва лоқайдлик ҳукм сурса, энг долзарб масалалар ўзбўларчиликка ташлаб қўйилса, ўша ерда маънавият энг ожиз ва заиф нуқтага айланади. Ва, аксинча, қаерда – ҳушёрлик ва жонкуярлик, юксак ақл-идрок ва тафаккур ҳукмрон бўлса, ўша ерда маънавият қудратли кучга айланади”, дея таъкидлаган эдилар .
Халқимизда ажойиб бир мақол бор: “Бирлашган ўзар бирлашмаган тўзар”. Демак биз ҳам бир тану бир жон бўлиб тинчликни асраш учун бирлашсак бу улуғ неъматнинг қадрига етган бўламиз ва Аллоҳ таоло яна ҳам Ўз неъматини зиёда қилиб бераверади.
Дунёдаги кўпгина тараққий этган мамлакатларнинг босиб ўтган йўлига назар соладиган бўлсак, шу нарсага гувоҳ бўламизки, давлатнинг ҳар томонлама равнақ топишига бош омил бўлиб тинчлик, барқарорлик хизмат қилади. Шу маънода бугунги кунда тинчлик ва осойишталикни фақатгина қурол кучи билан сақлаб қолиш мумкин эмаслигини атрофимиздаги бир нечта нотинч мамлакатлар исботлаб турибди. Диний экстремистик кучларини маблағ ва қурол билан қўллаб-қувватлаб турган “ҳомий”ларнинг мақсадлари ислом динини обрўсизлантириш ҳисобланади. Дунё харитасига назар ташлаб, ҳарбий ҳаракатлар кечаётган давлатларда асосан ислом динига эътиқод қиладиган аҳоли истиқомат қилишини кўришимз мумкин. Мазкур мамлакатларда “қора олтин”нинг мўл-кўллиги ҳам техника тараққий этган бугунги кунда диний экстремистик гуруҳларга моддий ёрдам кўрсатаётган кучларнинг назаридан четда қолаётгани йўқ.
Минг йиллар мобайнида давом этиб келаётган қора кучлар билан курашишнинг, уларга қарши туришнинг воситалари, йўл-йўриқлари нималардан иборат?
Барчага аён ҳақиқат шуки, юксак манавиятли инсонни ҳеч қандай қора куч ўз домига торта олмайди. Бундай инсонни жисмонан йўқ қилиш мумкиндир.Лекин унинг ор-номусини,виждонини сотиб олиб бўлмайди .Хар қандай ёт ғояларга берилмайдиган маънавий бой инсонни шакилаштиришда оила,маҳалла ҳамда ўқув муассаларининг ўрни катта аҳамиятга эга. Хозирги кунда ёшларнинг онгида, шуурида бўшлиқ пайдо бўлди дегунча, унинг ўрнини тўлдирадиган қўштирноқ ичидаги “манба” топилади. Диний экистремистик ғояларни ёшлар онгига сингдириш учун ёвуз ниятли кучлар уларнинг қизиқишлари, ҳар хил диний ахборотларга бўлган эҳтиёжлари, айниқса, ёш психологиясидан келиб чиққан ҳолда “муомала” қилишади. Бундай қора кучларнинг домига, энг аввало, имон-эътиқоди суст, маънавий қашшоқ ва тушкунликка тушиб қолганлар илинади. Таъкидлаш жоизки, интернет сайтлари диний экстремистик кучларнинг энг фаол нуқталаридан бири ҳисобланади. Интернет деб аталмиш виртуал оламга тўсиқ, чегара қўйиб бўлмайди. Шундай экан, биз ёшларимизда интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантиришимиз, уларни юксак маънавиятли, ватанпарвар, фидойи, комил инсон қилиб тарбиялашимиз учун бор куч-қувватимизни аямаслигимиз лозим. Шундагина ёшларимиз интернетдан фойдаланиш жараёнида нима керагу, нима керак эмаслигини ўзлари ажратиб олишади. Хулоса ўрнида айтиш керакки, бефарқлик ва лоқайдлик яхшиликка олиб келмайди. Атрофимизда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга огоҳлик кўзи билан назар ташлайлик, тинчликнинг қадрига етайлик, азизлар!
Бунёдкор халқимиз томонидан қурилаётган осмонўпар бинолар, хиёбонлардаги сержило фавворалар, эртамиз эгалари бўлмиш болажонларнинг самимий ва шодон кулгуси – буларнинг бари бизга ушбу кунлар ўз-ўзидан берилмаганлигини англатади. Келажак ворислари – баркамол ва соғлом авлоднинг тиниқ фикри-ю теран мушоҳадаларидан кўнгил тоғдек юксалади. Ўзбек халқи довруғини дунёга таратишда – хоҳ спорт, хоҳ мусиқа, таълим ёхуд маданият, илм-фан соҳаларида бўлсин — ёшлар маррани баланд олаётганлигидан юракларимиз ифтихорга, фахрга тўлади.
Буларнинг барчасининг замирида эса инсон учун энг юксак неъмат – ТИНЧЛИК турганини, эрталаб кўзларимиз мунаввар тонгни қарши олаётгани, кун давомида эса яхшиликка йўғрилган амаллар сари отланишимиз айни шу неъмат орқали эканлигини ҳар биримиз чуқур англамоғимиз шарт! Сабаби, ушбу осуда кунларга етиб келгунча минглаб ота-боболаримиз уруш ўчоқларида, ўқ ёмғирлари остида жон олиб, жон беришган. Бу ҳақиқатни ҳар дақиқа ёдда тутишимиз, уларнинг ўлмас жасоратини, сўнмас матонатини қалбдан ҳис этишимиз ва албатта, келажак авлодга уқтириб боришимиз даркор. Меҳнатда бўладими ёки ўқишдами, ҳар биримиз ўзимизнинг қобилиятимиз, салоҳиятимиздан келиб чиқиб, юртимизни янада обод, фаровон этишга муносиб ҳиссамизни қўшишимиз инсоний бурчимиздир.
Бугунги фараҳбахш кунларда ота-оналаримиз дуога қўл очар эканлар, доимо бир тилакни такрорлайдилар: “Юртимиз тинч бўлсин!”. Чиндан ҳам, юртимиз мудом тинч бўлсин, осойишталигимизга кўз тегмасин. Тинчликини асранг дўстлар !
Сариосиё туман бош имом-хатиби А.Алимов