Бу дунёда Аллоҳ таоло яратган барча мавжудотларга меҳр керак. Аллоҳ таоло марҳамат қилади Оли Имрон сурасининг 153 оятида: “Аллоҳнинг раҳмати сабабли (Сиз эй Муҳаммад) уларга (саҳобаларга) мулойимлик қилдингиз. Агар дағал ва тошбағир бўлганингизда, албатта (улар) атрофимиздан тарқалиб кетган бўлар эди”.
Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам саҳобалар итоатсиз бўлганда ҳам уларни жазоламасдан ёки муомаласини дағал қилмасдан Аллоҳни ато этган раҳмати ва шавқати ила юмшоқ муомалада бўлди.
Бугунги кунда айрим одамлар меҳр, марҳамат, шавқат камайиб кетяпти, олдинлари ундай эди, ҳозир бундай бўлаяпти деган гаплари халқ орасида муҳокама қилинади. Тўғри бу гаплар бир қарашда тўғрига ўхшайди. Бунинг сабабини ҳар ким ўзидан излаш лозимдир.Бир инсонки кечки пайт уйга келиб мен бугун кимга меҳр шавқат кўрсатдим, эртага кимга меҳр кўрсатаман деб инсон ўзини савол жавобга тутмоғи лозим.Шундай экан энг аввало ота-онамга, оила аъзоларимга, қўни-қўшнилар, қариндошларга барча барчага яхши муомала қилишим керак деб яшаши керак.
Ўзига ё ўзгаларга меҳр беришда хотиржамлик ўта муҳимдир.Бир улуғ зот айтади: уч нарсани эҳтиёт қилсанг хорлик келмайди:
1. Сирингни. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу айтганидек сиринг сенинг асирингдир.Агар сен уни бировга ошкор қилсанг, сен унинг асирига айланасан.
2. Аҳли аёлингни. Чунки оиланг-шаънинг, уни бировга ишониб қўйсанг, шаънингга доғ тушиб ўзингнинг хотиржамлигингни йўқотиб қўйишинг мумкин.
3. Мол-мулкингни. Агар мол-мулкинг жуда кўпайиб кетиб бошқалар ёрдамига зарурат сезсанг ҳам назоратни ўз қўлингда тут. Шунда бехавотир бўласан.
Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Мўмин бўлмагунингизча жаннатга кирмайсиз. Ўзаро қилмагунингизчамўмин бўлмайсиз.Ўзаро муҳаббат қилишингизга сабаб бўладиган нарсага далолат қилайми ораларингда саломни кенг ёйинглар.Ишлаётган ишингизга, ўқиётган ўқишингизга муҳаббат билан ёндашинг. Юртдошларимизга қўлингиздан келгунча ёрдам беринг. Ватанга меҳр-муҳаббатли бўлинг барча ҳикмат албатта меҳр-муҳаббатдадир.

Олтинсой туман бош имом хатиби​​​​​​ М.Маматқулов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here