Аллоҳ таоло инсонни мавжудотларнинг энг шарафлиси қилиб яратди. Инсон бир ўзи ёлғиз, бошқа кишилар билан алоқа қилмай яшай олмайди.ўша алоқа асносида бировларга зулм қилмасликка ва гуноҳ ишларни тарк қилишга шариатимиз даъват этади. Шу ўринда Шайх Шаъровий раҳматуллоҳ алайҳнинг ҳузурига фатво сўраб келган кишининг ибратли ҳаётини эслаб ўтамиз. “Бир киши шайх Шаъровий ҳазратларининг олдига келди ва айтдики; “Эй шайх мен бир меҳмонхонада масъул бўлиб ишлайман. Шу меҳмонхонада ароқ истемол қилинади. дедилар” Шайх ҳазратлари айтдики; у меҳмонхонани тарк қилгин албатта бу ерда ишлашлигинг жойиз эмас. У киши шайхга айтди мен бу ишдан бошқа ишни эплолмайман болаларим бор болаларимни қаердан боқаман” Шайх ҳазратлари айтдики; Аллоҳ таоло айтдики “Ким Аллоҳдан тақво қилса.қўрқса. унга (мушкулларидан) чиқадиган йўлни очиб қўйади ва ўйламаган томондан ризқ ато қилади” деган оятини ўқидилар. Бас сенга аввало Аллоҳдан тақво қилмоқлигинг лозим бўлади. Сўнгра Аллоҳнинг ёрдами билан сенга қийинчилик йўлдан чиқадиган жой ҳосил бўлади. Субҳаноллоҳ ўша одам Аллоҳ учун ўша меҳмонхонадаги ишини тарк қилди ва 7 ой ишсиз қолди. Бу Аллоҳ Азза ва Жалланинг синови бўлди. Бас ниятини Аллоҳ учун холис қилгач,ҳозир Аллоҳ таоло у кишига Мадинаи мунавварада “Масжид ан набавийнинг ёнида катта меҳмонхонани мудири вазифасида ишлаяпди Бас ҳозирги кунда шундай улуғ вазифада ҳалол ишлаб келмоқда”.
Пайғамбаримиз с.а.в айтадилар ким бир нарсани харомлиги учун тарк қилса уша нарсага ҳалол бўлган ҳолда етади. Ривоят қилинадики пайғамбаримиз алайҳиссалом даврларида молларни ўғирлаш билан машҳур бўлган киши бор эди. Бир кун пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг “Ким бир нарсани харомлиги учун тарк қилса. У нарсага ҳалол бўлган ҳолатда етади” деганларини эшитди. Пайғамбаримизнинг ушбу сўзлари бу одамнинг қалбида жойлашиб қолди. Туннинг ярми одамлар ғафлат уйқусида ётган вақтда у одатига кўра. Эри ўлган муъмина аёлнинг уйига ўғирлик учун кирди. Уйнинг бир хонасига кирганда тайёрлаб пишириб қўйилган таомга кўзи тушди. Таомга узалиб емоқчи бўлганда Росулуллоҳнинг ҳадисларини эслади ва қўлини тортди.Бошқа бир хонада бир ҳамён тиллони кўрдида олмоқчи бўлганида Росуллулоҳнинг с.а.в нинг сўзларини эслади. Бошқа уйда жуда гўзал аёл ухлаб ётганлигини курди. Бас унга яқинлик қилишга шайтон васваса қилди лекин Росулулоҳнинг сўзларини эсладида уйдан бирон нарсани олмасдан чиқди.сўнгра росуллулоҳнинг масжидларига бомдод намозини адо қилиш учун борди. Ва намоздан сўнг масжиднинг бир бурчагида ўтириб шу кеча қилган иши ҳақида фикр юрита бошлади. Ўша лаҳзада бояги аёл келиб росулуллоҳга кеча тунда уйига ўғри келганлигини ва бирон нарсани олмасдан хиёнат қилмасдан кетганлигидан ажабланганлигини айтиб берди. Бас росулуллоҳ с.а.в табассум қилдилар ва айтдилар у аёлга сиз ёлғиз яшайсизми? Аёл айтдики ҳа эрим вафот қилган деди. Шунда пайғамбаримиз с.а.в масжиднинг бурчагида ўтирган кишига ишора қилиб уйланганмисан деб сўрадилар. У киши аёлим фалон вақтда ўлган деди. Шунда росулуллоҳ с.а.в бу аёлнинг ҳам эри вафот қилган экан иккалаларингиз бирга оила қурасизларми дедилар. Икковлари ҳам ҳаё қилганларидан жим турдилар. Бас росулуллоҳ с.а.в икковларини никоҳлаб қўйдилар ва шу ерда у одам йиғлаб кеча бўлган воқеани пайғамбаримизга сўзлаб берди. Бояги киши аёл билан бирга аёлнинг уйига боришди ва бояги таомни тановул қилиб. Қолган тиллога эга бўлди ва аёл билан бирга ҳалол покиза ҳаёт кечирди. Юқоридаги ривоятлардан хулоса шуки ҳар бир мўъмин ва мўъмина Аллоҳ таолодан тақво қилиб ўзини харомдан. Гуноҳи маъсиятдан сақласа дунё ва охиратда Аллоҳ таоло рози бўлган бандалар қаторида бўлади.
Аллоҳ таоло барчамизни Аллоҳнинг розилигини истайдиган ва хайрли ва савоб ишларда бардавом қилсин.
Бойсун туман бош имоми З.Чориев