Мукаддас динимиз инсонни ер юзида фисқу фасод килиш, бегунох кишиларнинг конни тўкиш, қолаверса, ўз жонига зулм, узини хатто курбон килиш гунохи кабира эканини билдириб, ер юзини обод килиб, эзгу амаллар билан шугулланиш, унинг манфаати учун неъматлардан фойдаланиш ато килинган неъм унинг шукрини ва хаккини адо этиш савоб ишлар каторига кириши хакида таълим беради. Бу хакда Аллох таоло Курьони Каримнинг бир оятида инсонни азизу мукаррам килиб яратганини билдирган бўлса, бошқа бир оят да эса Аллох таоло Одамни ер юзида ўзининг ўринбосари килиб яратганини баён килган. Бу оятлар инсоннинг кадру-киймати нечоғли баланд эканлигини очик курсатади.Аллох таоло одамзодга шунчалик муруават кўрсатган экан, инсон бу неъматнинг кадрига етмоғи, унинг шукрини адо этмоғи, кола верса, ўша мақом ва даражага мос тарзда ҳаёт кечирмоғи лозим. Аллох таоло инсонга ақл-идрок бердики, токи хаёт ва унинг неъмат лари кадрига етсин хамда дунёга факат бир марта келишини билсин, хаётда учрайдиган баъзи кийинчилик ва мусибатларни сабру каноат билан енгсин.Дархакикат, хаёт инсон учун берилган энг кадрли омонатдир. Шунингдек, у Аллох томонидан инсонга топширилган имконият ва масъулиятдир. Инсон бу неъматни асраб-авайлаши, унга хиёнат килмаслиги лозим. Акс ҳолда, энг огир жиноятга кул урган, ўз зиммасига катта гуноҳ орттирган булади.Улуг китобларимизда инсоннинг ўзининг яшаш ҳуқуқига тажовуз килиши ман этилган. Хадиси шарифларда ўз-ўзини ўлдириш харом эканлиги, бундай ишни килган кишига охиратда каттик азоблар бор эканлиги хакида айтиб ўтилган. Жумладан: «Кимки тор тепа сидан ташланиб, ўз-ўзини ўлдирса, ўлгандан сўнг жаханнамда ҳам шу хил азобга гирифтор бўлади. Агар захар ичиб ўзини ўзи ўлдирса, жаханнамда ҳам абадий шу азобга мубтало бўлади. Кимки ўзини темир парчаси билан ўлдирса, у киши темир парча корнига суқулган ҳолатда жаханнам утида абадий колур деб айтилган.Аллох таоло хадиси Кудсийда шундай деган: «Бандам ўз-ўзини ўлдириб, менинг унга берган умримга шукр килмай шошилди. Шу нинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилин дим».Минг афсуслар булсинки, ҳозирги кунда баьзи инсонларда яшаш учун курашиш ҳисси, сабру матонат етишмай ўз жонларига қасд килаётганларнинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Буни Аллох берган хаётга ношукрлик окибати деб баҳолашдан ўзга чора нук. Жахон динларининг барчасида ўз жонига касд килувчилар каттик кораланади ва гунох сифатида курилади. Айрим халкларда ўз жонига қасд килувчилар кабристондан ташкарига кўмилади. Ҳозирги пайтда айниқса, ёшлар орасида ўз жонига қасд киладиганлар борлиги афсусланарли ҳолдир. Фарзандларимиз бундай ва заиф бўлмасликлари керак. Ахир иродасиз ва инсонга умр бир маротаба берилади. Ундан унумли фойдаланиш керак. Биз ўз фарзандларимизни берилган умрнинг кадрига етадиган ва кадрлайдиган қилиб тарбиялашимиз, умр бебаҳо неъмат эканлигини билишимиз керак тушунтири Арзимас нарсалар ёхуд гап сўзлар учун ўз жонига қасд қилиш ўта ноин софлик, ўта заифлик, иродасизлик ҳисобланади. Шуни фарзандларимиз онгига сингдириб боришиимиз керак.Хадиси шарифлардан бирида шундай дей илган: «Мусулмон кишига етадиган ҳар бир дард, кийинчилик, мусибат, қайгу-алам, озор ёки ғам ва хатто унга кирган тикон сабабли хам Аллоҳ таоло унинг хатоларини кечиради»Мазкур ҳадисда мусулмон кишига етган ҳар бир дард, мусибат унинг хатоларига каффорат булиши, яъни Аллох таолонинг рахматига якинлаштириши айтилмокда. Азизлар, инсонни Аллох таолло азиз килиб яратди. берган умридан окилона фойдаланайлик ва жонимизни асрайлик!
Ўзбееистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти ваеилининг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси
Хосият Қосимова