Бир кишининг кўнглига ўғрилик ҳаваси тушибди ва шу ҳунарни ўзлаштиришга жазм қилибди. Унга Нишопур шаҳрига борсанг, бу ишда пихини ёрган бир одам бор, ўша сенга таълим беради, деб маслаҳат беришибди.
Ҳаваскор ўғри Нишопурга йўл олибди, ўша одамнинг уйини топиб:
— Ўғрилик илмини мукаммал ўрганиш мақсадида ҳузурингга келдим, — дебди.
Устоз ўғриликдан бирмунча дарс берибди, кейин унинг олдига таом келтириб қўйиб:
— Қани, чап қўлинг билан егин-чи, — дебди.
Ҳаваскор ўғри умрида чап қўли билан таом емаган экан, овқатни еёлмабди.
Буни кўриб устоз ўғри шундай дебди:
— Ўғилгинам, сен танлаган касб шундай бир касбки, агар қўлга тушиб қолсанг, албатта, ўнг қўлингдан айрилиб қоласан, уни чопиб ташлайдилар, ўшанда қийналиб қолмаслик учун ҳозирданоқ чап қўл билан таом ейишни машқ қилишинг керак.
Бу сўзни эшитиб, ҳаваскор ўғри бирдан ўзига келибди: «Тоғни талқон қиладиган шундай қўлни жувонмарг қилиш ва ундан маҳрум бўлиш хавфини туғдирадиган бундай ҳунарнинг баҳридан кечиш керак», — дебди.

«Шарқ ҳикоят ва ривоятлари» китобидан.

«Намоз хожи бобо» жоме масжиди имом хатиби А. Саидов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here