Ҳозирги таҳликали замонда интернет тармоғи орқали тарқатилаётган ғаразли маълумотлар, турли бўзғунчи ғоялар, одоб-ахлоқни емирувчи манфур иллатлар ҳар-бир онгли кишини ташвишга солиши аниқ.
Интернет фойдами ёки зарарми
Ҳозирги даврда Интернет ёрдамида ҳар қандай ишлар тез бажарилмоқда бунинг ёмон томони йўқ яхши албатта хх аср ўрталарида инсоният улкан ихтирони гувоҳи бўлди бу интернетдир. Интернет буахборот тарқатишни осонлаштирувчи, тезкор, замонавий, қулай воситадир. Тафаккур қилсак бугун замон шиддат билан тезлашмоқда вақтни тежашлик маълумотларни тезроқ билишликка инсон ҳаракат қилади бунда интернет фойда чунки Интернет ахборот алмашувини тезлаштиради ортиқча вақт сарфламасликка хизмат қилади. Лекин кейинги пайтда интернет билан боғлиқ кўплаб муаммоларга ҳам дуч келмоқдамиз, бўзғунчиликлар, глобал тармоқдан қабиҳ мақсадда фойдаланаётганлар сони кунсайин кўпайиб бормоқда. Оқибатда, залолатга бошловчи – электрон нашрлар ва видеолавҳалар ҳам кенг ёйилмоқда.
Асосий муаммо интернетдан ким нима мақсадда ва қандай фойдаланишида ўзини билган одам учун Интернет туганмас хазина ҳисобланади Ҳозирги вақтда ёш болалар ҳам кампютерни бемалол ишлашни ўрганиб қолишди. Бир қарашда бунинг ёмон томони йўқ чунки замонавий илмни ўрганиш ҳар бир инсонга фойдадан ҳолимас аммо ёшларни назорат қилинмаса қулидаги телфон, капютер, флеш-картасида нималар борлиги билан қизиқмаган ёки телфон орқали Интернетдан нималарни ўқиб ўзига нималар олаётганига қизиқмаган ота-она азиз фарзандининг оқибати нима бўлишини ўйлаб кўриши лозим.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар кун сайин ошиб бормоқда. Кампютер ёки телфон орқали бўларнинг аксарияти ёшларни ташкил қилади.
Ахборот техналогиялари кенг имкониятлар бераётгани маълум. Бироқ бу ҳолатнинг ижобий-ва салбий томони бор. Шу боис ёшларни маънавий ҳимоялаш биз катталарнинг бурчимиз ҳисобланади.
1! Соғлом эътиқодга таҳдид . Нобокор кимсалар ўсиб келаётган ёшларни ўз тузоқларига илинтиришда интернет (ўргамчак тўри)дан усталик билан фойдаланмоқдалар Улар ўзларини гуёки “яқин дўст” ёки “ҳидоятга чорловчи” сифатида кўрсатиб ёшларни тўғри йўлдан чалғитмоқдалар.булар фақатгина интернетдамас балки Россияда ишлаб юрган юртдошларимизни ҳам ўз қарамоғига тортишга уринмоқдалар Буларнинг шариат илмидан умуман хабари йўқ фақат булар билмли кишилардан ёки бошлиқларидан ёдлаб олганларини қайтаришдан нарига ўта олмайдилар ўзлари жар ёқасида тўрибди ўзгаларни ҳам жар ёқасига тортишмоқда инсон ўзи билмаган нарсага эргашишлик бу жоҳилликдир Қуръони карим Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади “(Эй инсон) Ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дилнинг ҳар бир тўғрисида (ҳар бир инсон)масъул бўлур (жавоб берур)”
Эътиқод илмини яхши билмаслик инсоннинг ақидаси нуқсонли бўлиб қолади. Динимизнинг таълимотига кўра, агар ақида бузуқ, эътиқод ботил бўлса, кишининг амали беҳуда кетади ва ўзи залолат ботқоғига ботади (бундай холатдан Аллоҳнинг ўзи асрасин)
Соғлом эътиқод нафақат инсон учун балки жамият учун жуда муҳимдир қайсики жамиятда кишиларнинг эътиқоди тоза бўлса, ўша жойда фаровон ҳаёт ва тинчлик бўлади. Аксинча эътиқоди бузуқ инсонлар хавфли одам ҳисобланади бундайлар ҳар қанлай пасткашликда қайтмайди
Мана шундай интернетнинг ёмон таъсиридан ақидаси бўзилган бола мусурмонлар ичида турли фитналарга сабаб бўлади биз биламизки Муқаддас Ислом динида фитнани ёмонлигини чунки қурони каримда Аллоҳ-тало шундай марҳамат қилади “Фитна қотилликдан ҳам ашаддийроқдир”(бақара сураси 191 оят)
Шундай баъзи сайтлар борки қотилликдан халқлар ўртасида зиддиятлар содир этишда ҳам фойдаланишмоқда. Бундай сайтлар манбааси номаълум фитнага сабаб бўлувчи шов*шувли ёки ёлғон-яшиқ маълумотларни оммага эълон қилиш билан шуғулланишади.
Фитна чиқариш офат эканлиги фитнадан сақланиш шарт эканлиги ҳақида ҳар-бир мусурмон ҳаракат қилиши лозим ислом динимизда бошқа дин вакиллари билан яхши муносабатда бўлишга чорлайди инсоннинг ақидаси бўзилгандан кейин бир дин вакиллари ўртасида тафриқаланиш мусурмонлар орасида фитналар гирдобида қолинади.
Шунингдек осойишталикни кўролмайдиган ҳасадгуй кимсалар борлиги кишини ранжитади Мустақиллик ҳалқимизга ўзлигини қайтариб берди Аллоҳга шукрки дастурхонларимиз нози-неъматга тукин шаҳарлар кун сайин обод бўлиб бормоқда Қанчадан қанча масжид ва Мадрасалар ишлаб турибди, ҳОта-боболаримиз учун ушалмас орзу бўлган Ислом динининг бешинчи фарзи ҳажга бориб бемалол амалларни қилиб келишмоқда Юртдошларимиз, умра зиёратига йил давомида мунтазам зиёрат ташкил этилди.
Бу кунларга доимо шукроналикда давомли бўлиш билан бир қаторда бу заминда ўтган буюк алломарининг авлодларимиз фарзанд Аллоҳ таоло томонидан берилган бебаҳо немат экан аввало азиз фарзандларимизни ҳар қандай ёмон йўлларга кириб кетишини олдини олиш ва одобли касб ҳунарли, соф эътиқод таълимини шакиллантириб борсак Иншааллоҳ мақсадимизга Яратганнинг ўзи насиб этади.
Шўрчи тумани бош имом хатиби А. Хабибуллаев