Бало-офатларга ғам чекма чунки бало-офатлар қалбни тетиклантиради, гуноҳларни ўчиради, кибрни синдиради, ғафлатни йўқ қилиб, огоҳликка сабаб бўлади, махлуқларни меҳрибон қилиб қўяди, солиҳ зотларнинг дуосига сабаб бўлади. Буюк Зотга бўйсундиради, Танҳо қаҳҳорга таслим қилади.
Мусибатлар инсон учун нақд танқид ва огоҳлантирувчи, эслатгувчидир, сабр билан тавба-тазарру қилишдир, балолардан савоб умид қилишдир, Хожа ҳузурига бориш учун тайёргарликдир. Дунёга суянишдан, ундан рози бўлишдан, ундам ором олишдан қутулишдир. Мусибат сабабли етадиган махфий лутфу-карамлар янада улуғ, гуноҳ ва хатолар кечиб юборилиши янада буюк.
Хулоса
Қайғурма! Чунки қайғу ибодатингни заифлаштиради, жиҳоддан тўсади, омадсизликни мерос қилиб қолдиради, сени ёмон гумонга чақиради, сени бадбинликка ташлаб қўяди.
Қайғурма! қайғу ва безовталик руҳий касалликларнинг асоси, асаб касалининг, емирилиш, васваса, изтиробнинг омилидир.
Қайғурма! Сенинг қуръонинг бор, сенда зикр, дуо, намоз, садақа, яхшилик қилиш, фойдали ишни амалга ошириш имкони бор.
Қайғурма! Бекорчи ҳолатда қайғу учун таслим бўлмагин! Намоз ўқи, тасбеҳ айт, қуръон тиловат қил, ёзгин, иш қил, қиблага юзлан, улуғларни зиёрат қил, мулоҳаза юрит.
«(Эй инсонлар), Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар! Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман…». (Ғофир сураси 60- оят )
«(Эй мўминлар), сизлар Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (махфий) дуо-илтижо қилингиз! Зотан, у ҳаддан ошувчи кимсаларни (яъни, эл кўзига кўрсатиш учун риёкорлик қилувчиларни) севмас». (Аъроф сураси 55- оят)
«Бас, (эй мўминлар), гарчи кофирлар ёмон кўрсалар-да, Оллоҳга — У Зот учун Динни холис қилган ҳолингизда дуо-илтижо қилингиз!». (Ғофир сураси 14- оят )
«(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг: «Оллоҳ, деб чорлангиз ёки Раҳмон — Меҳрибон, деб чорлангиз. қандай чорласангизлар-да (жоиздир). Зеро, У Зотнинг гўзал исмлари бордир». (Ал-Исро сураси 110- оят )
«Домла Косим» жомеъ масжиди имом хатиби М. Мусурманов