Бир ривоятда айтилишича, мусулмонлардан бири хотинининг баджаҳллиги, муросасизлигидан нолиб ҳазрат Умар ҳузурларига йўл олди. Аммо халифа хонадонларига етгач, ичкаридан чиқаётган шовқин−шикоятлардан ёқасини ушлаб, ортига қайта бошлади. Шу аснода ташқарига чиққан ҳазрат Умар уни кўриб қолиб чақирдилар.
─ Не юмуш билан келдинг?
У одам жавоб бермай, йўлида давом этмоқчи бўлди. Лекин ҳазрат Умар унга рухсат бермай, келиши сабабини очиқ айтишини талаб қилдилар. Ночор қолган киши шундай деди:
─ Эй амирал−мўъминин, хотинимнинг зуғумлари жонимдан ўтиб, сиздан нажот истаб келгандим. Унга бир насиҳат қилиб қўйсангиз, шоядки, инсофга келса, девдим. Афсуски, бу ерга келиб, бу можаро жанобларининг ҳам бошларида бор эканини фаҳмлаб, ортимга қайтаётган эдим…
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу кулиб шундай дедилар:
− Эй фалоний! Хотинимнинг бу жиззакилиги ва зуғумларига қарамай, мен уни жуда яхши кўраман. Сабаби қуйидагича: у уй жойимнинг, мол−мулкимнинг қўриқчиси, уйда бор−йўқлигимда мени сўраб келувчиларга жавоб беради; у болаларимни, яъни менинг меросхўрларимни туғиб, вояга етказган, тарбиялаган онадир; у менинг озода кийиниб пок бўлиб юришим учун кийим−кечакларимни тозалаб беради, қачон уйга кириб келсам, овқатимни, чойимни тайёр қилиб беради; унинг борлиги туфайли бегона аёлларга зино нафси билан асло қарамайман, у мени барча ёмонликлардан сақловчи фариштадир. Шунча фазилатлари бўлатуриб, мен хотинимдан ҳар замонда бир ўтадиган инжиқликларни, албатта, кўтараман, сабр қиламан. Аслида хотиннинг инжиқлик қилиши азбаройи сени яхши кўришлигидандир. Мўмин киши сабрли ва кечиримли бўлиши билан Парвардигор учун суюмлидир. Ким хотинининг инжиқликларига сабр қилса, қиёматда Аюб (а.с) билан қушни бўлади.
“Отамнинг насиҳати” китобидаН.

Қумқўрғон тумани “Шох Машраб”
жоме масжиди масъул котиби Б.Аминов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here