Иорданияда ёзги Қуръон дарслари ташкил қилинди. Бу ҳақда Al-Ray газетаси хабар берди. Ушбу курсларнинг мақсади талабаларга ёзги таътилларидан унумли фойдаланиш имкониятини беришдир.
Бош котибнинг ўринбосари ва Иорданиядаги ёзги Қуръон клублари марказий қўмитаси раҳбари Исмоил ал-Хутабанинг таъкидлашича, вазирлик тўртинчи ҳафта давомида мамлакатнинг Қуръон тўгараклари ва марказларида онлайн видео дастурларини ташкил қилди.
Дастурлар 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўқувчиларга мўлжалланган бўлиб, улар исломий фазилатлар ва Қуръон оятларини ёд олишга ёрдам беришдир.
Ал-Хутабанинг таъкидлашича, марказда иккита усул мавжуд: Масжидлардаги ўғил болалар учун курслар ва бутун Иордания бўйлаб 200 та марказлар ва 100 та ўғил ва 140 та қиз учун онлайн курслар.