Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн, воссалату вассаламу ъала Расулина Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн. Аммо баъд:
Ҳаммамизга маълумки, 2020 йил 25-Июл куни Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси уламолар кенгашининг Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги баёноти эълон қилинди. Баёнот билан танишган ҳар бир оқил мусулмон киши бу баёнотда ҳозирдаги карантин вазиятини ҳисобга олган ҳолда Ислом шариати моҳиятидан келиб чиқиб, Қурбон ҳайити намозини жомеъ масжидларда ўқимаслик масаласида тўғри ёндашилганига гувоҳи бўлади. Чунки, динимизнинг асосий мақсадларидан бири инсон ҳаётини асраб қолиш бўлса бу 14 асрдан бери ўз исботини топиб келди. Карантин чораларини биринчи бўлиб динимиз жорий қилгани боис бугунги кунда дунё афкор оммаси олдида алҳамдулиллаҳ Исломнинг нуфузи янада ошди.
Бугунги пандемия даврида туридан қатъий назар турли ижтимоий масканларда одамларнинг бир жойда тўпланиши ўта хавфли ва юқумли бўлган коронавирус хасталигини тарқалишига сабаб бўлишини албатта воқеъликнинг ўзи кўрсатиб турибди.
Коронавирус пандемиясининг бошқа мамлакатларда бўлгани каби бизнинг юртимизда иккинчи тўлқинини кенг ёйилаётгани боис вожиб бўлган нафақат Ийду Қурбон намози балки, фарзлиги мутлақ бўлган жума намозини ҳам адо этиш узрли бўлгани учун ўрнига хонадонларимизда пешин намози адо этиб турилибди. Албатта вабо тарқалган бугунги кунда жума ва ийд намозларини вақтинчалик тарк этиб турилишига баёнотда асосли шаръий далиллар келтирилиб ўтилган.
Барчамиз, баёнотда келтирилган фатво ва насиҳатларга тўлиқ амал қилишимиз дунё ва охиратимиз учун албатта манфаъатли бўлажак.
Бу вабони халқимиз бошидан тез кунларда кўтарилишини ҳамда қалбимиз уларга муаллақ бўлган масжидларда яна аввалгидек ибодатларни адо этишимизни Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.

Рустам Қиличев
ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими