Аллоҳ таоло ўзининг каломида марҳамат қилади.”Эй имон келтирганлар! Молини одамлар кўрсин деб берадиган, Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган кимсага ўхшаб,(берган) садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг!..” (Бақара сураси 264-оят). Расулуллоҳ(с.а.в.) “Қиёмат кунида Аллоҳ уч тоифа одамга гапирмайди, қарамайди,уларни(гуноҳларидан) покламайди ва уларга аламли азоб бордир: Кийимини узун қилиб ерга судраб юрувчи, Миннатчи ва Ёлғон қасам билан молини ўтказувчи”-деб айтганлар.(Имом муслим ривояти). Яна бир бошқа бир ҳадисда келадики: “Қиёмат куни Аллоҳ уч тоифа одамга –Ота-Онасига оқ булган, Маст қилувчи нарсаларга муккасидан кетган ва Берган нарсасини миннат қилганга қарамайди.Шунингдек, уч тоифа кимса жаннатга кирмайди: Ота – Онасига оқ булган, Даюс ва Эркак шода аёл” – дейилган (Имом Насоий ва Баззор ривояти). Эркакшода аёлдан мурод яъни эркакларга тақлид қиладиган аёлдир. Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу ангу)дан ривоят қилинади: Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: “ Маккор-алдамчи, миннатчи ва бахил жаннатга кирмайди” (Имом Термизий ривояти). “Яхшиликни миннат қилишдан эҳтиёт бўлинглар, чунки у шукрни йўқ қилади, ажрни кетказади”, деган ривоят ҳам бор. Ибн Сийрин бир кишининг бошқа бировга, сенга яхшилик қилдим ,ундай қилдим,бундай қилдим,деяётганини эшитиб,унга: «Жим бул. Агар саналадиган бўлса,яхшиликларда наф йўқ», дедилар. Айрим уломалар айтганлар: “Ким қилган яхшилигини миннат қилса,ношукр бўлади, ким ўз амалидан ғурурланса,ажри кетади”. Азизлар яхшиликни мард, имони комил инсонлар қилади,юқоридаги оят ва хадислардан хулоса қилмоқлик сизу биз муъмин — мусулмонмиз деб даво қилаётган ака укалардан. (Гуноҳи кабиралар китобидан)

Қумқўрғон тумани бош имом хатиби Қ.Бойсариев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here