Аллох таоло Шуро сурасида 30- оятида шундай мархамат қилади: “Сизга қайси бир мусибат етса,бас ўз қулингиз ила қилган касбингиздандир ва У зот купини афу қилур ”. Оятдаги мусибатдан мақсад оғриқ касаллик, ёмғир ёғмаслиги , қимматчилик, сув босиши ва булардан бошқа мусибатлардир. Аллох таоло инсонга етадиган мусбатлар ўз қуллари билан қилган гунохлари сабабли эканлигини айтмоқда лекин Аллох  таоло   биз бандаларига озгина мусибат бериб куп гунохларимизни кечириб юборади. Аллох таоло бандасини хар гунохи учун мусибатга дучор қилавермайди, фақат баъзиси учунгина  мусибатга дучор қилади, кўпини кечириб  юборади. Агар Аллох таоло инсонни хар бир  гунохи учун мусибатга учратадиган бўлса, инсон дархол халокатга юз тутади.

Пайғамбаримиз ўзларининг хадиси муборакларида шундай мархамат қиладилар: (Мумин киши гунох қилиб қуйган вақтда қалбида қора бир доғ пайдо булади. Агар тавба –истиғфор қилиб, бу гунохни бошқа такрорламаса, қора доғ ювилиб, йуқ булиб кетади, агар тавба қилмаса, яна гунох қилса қора доғ катталашади, купаяди, хатто бу хол қалби бутунлай қора доғ билан қоплангунча давом этади. Аллохнинг китобида зикр қилинган : “Йуқ аксинча, уларнинг қалбларини узлари қилган гунохлари қоплаб олгандир) оятида келтирилган “қоплаб олиш” ибораси мазкур доғни англади. Аллох таоло Фурқон сурасининг 70- оятида шундай мархамат қилади : “Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, яхши амал қилса, бас Аллох ана ўшаларнинг ёмонларини яхшиликка алмаштирур. Аллох мағфиратли ва рахмли бўлган зотдир. Шарх: кимки гунохдан тавба қилса, Роббисига иймон келтирса, солих амал қилса, яъни ўзи билан Аллохнинг орасидаги  ахдга вафо қилса, фарзларни адо қилса, Аллох ўша кишиларни гунохларини савобга алмаштиради. Аллох гунохларни кечиргувчи рахмдил зотдир.  Тавба аъзолар билан гунохларни тарк қилиб, тил билан истиғфор айтиб, қалб билан қилган гунохларга пушаймон булишдир.  Демак тавба мухим ахлоқий омилдир. кимки уни кечга сурса инсоний фазиларлардан махрум бўлади. Агар тавба қилмасдан вафот қилса, Аллохга гунохкор холда юзланади.

Хозирги кундаги бошимизга тушиб турган мусибатларга хам тавба зарурдир

Қумқўрғон тумани “Шох Машраб” жоме масжиди имом ноиби  Б.Умидуллаев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here