Ҳадисларда исрофгар кишининг жаннатга кирмаслиги зикр қилинган. Ҳозирги пайтда жамиятимизда исрофгарчилик энг кўп тарқалган иллатга айланиб бўлди. Ҳаётимиз учун энг зарур неъмат бўлган сув исрофи ҳаммасидан ошиб тушаяпти. Ҳозир жаҳонд ичимлик суви муаммоси энг биринчи даражали ташвишлардан бўлиб турибди. Бугунги кунда дунёда жудайам куп киши ёки жами аҳолининг олтидан бир қисми тоза ичимлик сувига муҳтож. Ҳозирги пайтда жами 470 миллион киши сув тақчиллиги кескинлашган минтақаларда, 2,4 миллиард киши эса, сув тозалаш қурилмалари ва дренаж тизими орзулигича қолаётган ўлкаларда яшайди. Яна йигирма йилдан кейин сув етишмайдиган ўлкаларда яшовчилар сони олти бараварга кўпайиб, уч миллиард кишига етиши кутилмоқда. Сифатли ичимлик суви етишмаслигидан жаҳонда йилига ўн миллион киши касалланиб, нобуд бўлаётир.

Дунёнинг жуда кўп мамлакатларида миллионлаб одамлар тоза ичимлик сувига ташна, бир челак сув учун жанжал-можаролар бўлаётган бир пайтда бизлар тоза ичимлик сувини жумраклардан оқизиб қўйяпмиз. «Нега бундай?» десангиз, «совуқда музлаб қолади», деб баҳона топамиз. Тоза ичимлик суви билан экинла-римизни суғорамиз, машинамизни ювамиз, ичимлик сувини салқинлатиш учун ҳовлиларимизга, кўчаларимизга сепамиз. Таҳорат ва ғусл қилишда одамларнинг қанчалар сув исроф қилаётганини кўрганда айниқса тежамкорлик деган нарсани батамом унутилганига иқрор бўласиз. Ваҳоланки Сарвари коинот алайҳиссалом бир литрча сув билан таҳорат олганлар, ғусл га эса уч литрча сув ишлатганлар. Бизларга ўхшаб бир марта чўмилиш учун ваннани тўлатиб сув сарфламаганлар.

Домла Афанди  жоме масжиди имом ноиби

Муродов  Олимжон

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here