Вақт инсон учун энг қимматбаҳо неъматдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Саломатлик ва бўш вақт икки улуғ неъматки, бундан кўп инсонлар маҳрумдирлар”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Дарҳақиқат, банданинг танаси саломат ва ибодатлар учун бўш вақти бўлиши ҳам улуғ неъматлардан. Биз бу фурсатдан унумли фойдаланиб, қимматли вақтимизни керакли машғулотлар ила ўтказсак, мақсадга мувофиқ бўлади. Илмий китоблар мутолаа қилиш ва фарзандларимиз тарбияси учун алоҳида вақт ажратишимиз зарур. Шунда юқоридаги ҳадис шарифда айтилган неъматнинг шукрини адо этган бўламиз!

Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Сўфийлар билан суҳбатдош бўлиб, улардан фақат икки калимани ўргандим. Бири: Вақт — қиличдир! Магар уни кесмасангиз сизни кесиб қўяди. Иккинчиси эса: Нафсингизни доимо ҳақ ила машғул қилинг. Йўқса у, сизни ботил ила банд қилиб қўяди.

Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ тунни уч қисмга тақсимлар эдилар. Учдан бир қисми илм ўрганиш учун. Қолган бир қисми ибодатлар учун. Қолган қисми эса уйқу учун!”.

Шундай экан, биз ҳам энг қимматбаҳо вақтимизни уламоларимиз каби сарфлайлик. Умримзни беҳуда ишларга сарфлаб, қиёматда зарар кўрувчилардан бўлмайлик. Ва яна, эҳтиёжсиз кўчага чиқмайлик. Зарур бўлган тақдирда, карантин қоидаларига риоя этган ҳолда, ниқоб тақиб чиқайлик. Бу барчамиз учун энг муносиб йўлдир.

 

Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо ўғли

Мир Араб Олий мадрасаси талабаси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here