Набий    саллалоҳу  алайҳи  васаллам  шундай деганлар: “Ҳеч  бир  ота ўз  фарзандига  гўзал  одобдан  ортиқроқ  ҳадя  бера  олмайди” (термизий  ривояти)

Ҳар  биримиз  кунига  бир  қанча  киши  билан  рўбарў  келамиз,  муомала қиламиз,  суҳбатлашамиз,  муносабат  ўрнатамиз. Агар   одобли,  маданиятли,  хушхулқ ва  ҳалим  кишиларнинг  суҳбатидан,  муомаласидан  диллар  шод,  кўнгиллар  обод  бўлса,  айрим  одобсиз,  бад  хулқ,  қўпол  кимсаларни  муомаласидан  ранжиймиз,  дилимиз  озор  чекади. “Обод” сўзи арабча  бўлиб,  “маъдаба” яъни  одамлар  чорлаган  зиёфат  маъносини  билдиради. Одоб   ҳам  одамлар ҳамиша   чақириладиган  маънавий  зиёфат  бўлгану  учун  шундай  ном  олган.

Ҳамма  замонларда,  ҳамма  ўлкаларда  яхши  хулқли,  олийжаноб,  ширинсўз,  ҳалим  инсонлар  жамиятнинг  кўрки,  одамларнинг аълоси  бўлиб  келган ва  бундан  кейин  ҳам  шундай  бўлиб  қолади.  Айниқса,  Шарқ  олами  бу  борада  бутун  инсониятга  ибрат-намуна  бўлган.  Олий  хулқ  соҳиби  бўлмиш  памғамбар  алайҳиссаломга  эргашган  инсонлар  Яратганнинг  ҳукумларига  бўйсуниб,    хулқларини  тузатишган,  яхши  фазилатлар   соҳиби  бўлишган.  Оилада, яқинлар  даврасида,  одамлар  билан  муносабатларда  комил одобларини  намойиш  қилишган. Яхши  хулқ  инсонларни  бир-бирига  улфат  қилади,  ёмон  хулқ  уларни  ажратиб  ташлайди. Яхши хулқ  муҳаббатни,  ҳамкорлик  ва  муросани  тақозо  этса, ёмон  хулқ  нафрат,  ҳасад  ва  келишмовчиликларга  сабаб  бўлади.(“Маънавий  зиёфат”  китобидан)

 

  

Сариосиё  тумани  “Мулло  Абдукарим Охунд”  жоме масжиди  имом-хатиби    Мирзоев  Бахриддин  

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here