Саудия Арабистони туризм вазирлиги коронавирус тарқалиши муносабати билан еттита давлатнинг фуқароларига сайёҳлик визаси беришни тўхтатди. Бу ҳақда SPA агентлиги хабар бермоқда.
Бундан буён Хитой, Япония, Сингапур, Жанубий Корея, Малайзия, Италия ва Қозоғистон фуқароларига электрон сайёҳлик визаси берилмайди. Мазкур мамлакатнинг аввалроқ виза олган фуқаролари ҳам Саудия Арабистонига боролмайди.
Саудия Арабистони ҳукумати ушбу тақиқлар вақтинчалик чора эканини айтмоқда. Тақиқ электрон сайёҳлик визаси олишга ҳақли бошқа давлатларнинг фуқароларига тегишли эмас.