Тошкентдаги «Имом Термизий» масжиди имом-хатиби Исҳоқжон домла Бегматов масжиддаги намозхонлардан бирига ҳамманинг олдида «бемазҳаб ваҳобийларнинг битта намоёндаси» деб танбеҳ берган видео тармоқда тарқалиб кетди.

Тортишувга имомнинг Ўзбекистон масжидларида фарз намозидан кейин суннат намозини ҳам шу жойда ўқилиши ҳақидаги гапи сабаб бўлган.

«Хоҳласангиз устимдан шикоят қилишингиз мумкин ‘Намозни ўқимасдан амру маъруф қиляпти’ деб. Шунақа буйруқ бор. Бу буйруқ аллақачон келиб бўлган. Бу ўринда ихтилоф чиқараман деган одамнинг ўзига зарар бўлади… Марҳамат, уйингизга кирингда хоҳласангиз ‘Амин’ деб бақириб бутун ‘подъезд’ни кўтарворинг. Лекин масжидга чиққанда бу ерда қанақа ҳукм борлигини биласиз», — деган Исҳоқжон домла Бегматов.

Шунингдек, имом бекорга масжиднинг ҳар бурчагига кузатув камераси қўйилмагани, ким қандай намоз ўқиётгани, нима гап гапираётгани, қандай кириб чиқаётгани — ҳаммаси кузатув остида эканлигини билдирган.

Бу воқеа турли талқинларга сабаб бўлгани учун Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати ушбу масала бўйича расмий муносабат билдирди.

Матбуот хизматининг айтишича:

“Исҳоқжон домла аҳли илмлар ва юртимиздаги бошқа имом-хатиблар диёримизда азалдан мерос бўлиб келаётган, халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган бир нечта суннатларнинг йўқ бўлиб кетишига қарши курашмоқдалар…

Имом-домланинг мақсади ҳам бир масжидда, бир сафда туриб намоз ўқиётганлар орқасида тафриқа келиб чиқмаслигини олдини олиш бўлиб, жамоатни бизнинг диёримизда мавжуд бўлган ананавий ҳанафий мазҳабига эргашишга чақирмоқда ва аҳолини бирликка чорламоқда, бу таҳсинга лойиқ.

Имом-домланинг гўёки масжидларда ўрнатилган кузатув камералари намозхонларни назорат қилиб тургани ҳақидаги гаплари эса мутлақо асоссиз ҳисобланади” – дейилади қўмита матбуот хизмати баёнотида.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here