Оила барқарорлигини таъмин этгувчи мухим омиллардан яна бири кексаларнинг борлиги ва уларга бўлган муносабатга бориб тақалади.

«Қариси бор уйнингпариси бор»-дейдилар. Пари бу уринда «фаришта»маъносини билдиради, албатта. Фариштали уй сариштали булади. Сариштали уйда озодалик, файз-барака, рухий хотиржамлик , багрикенглик, ўзаро  меҳр-оқибат мавжуддир.Эътибор берсангиз  кекса отахон ва онахон яшайдиган хонадонда ўзгача муҳит ҳукумрон бўлади. Ҳар бир иш, тадбир улар билан кенгашиб  ҳал  қилинади. Набираларни айтмайсизми:Улар отасидан  кўра  бобосига, онасидан кўра бувисига кўпрок талпинадилар. Бобою-бувиларига ички сир , дардларини айтадилар, маслаҳатларига қулок тутадилар. Табиийки улардан хаёт  ҳақидаги дастлабки тушунча, кўникмалар,  дунёқарашлар  шу нуронийлар таъсирида шаклланади Кўпни кўрган-кўп билади. Кўп  билган одам – теран  дарё каби сокин. Сокинликда хикмат куп.“    Кексаники  — юракда, ёшники —  билакда”- деган нақл бор элимизда.

Билакдаги куч хамиша ҳам иш бермаслиги мумкин,аммо  юракдаги куч  фахм-фаросат, ақл, тажриба унча — мунча мушкулотни осонгина бартараф этишимумкин.Демак кексаларнинг борлиги шу хонадон бахти, омадидир.

Кексалар оиланинг устунидирлар. Шундай экан, кексалари бор хонадондаги ёшлар, биринчи навбатда уларни эъзозлаб, бу дунёда уларнинг борлигига Аллохга шукроналар айтиб, иззат — ҳурматларини жойига қўйишлари лозим.

Аллоху таоло бундай марҳамат қилади:-«Роббинг факат УнингУзигагина ибодат  қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди.

Агар хузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари хам кексаликка етсалар,бас, уларга «уфф» дема,уларга озор берма ва уларга яхши суз айт!» («Исро» сураси 23-оят)

«Ота-оналарнинг кексалик вактида хар иккисини ёки бири булмаганда бошкасини рози килиб, жаннатий булиб олмаган фарзанд хор булсин,хор булсин ва яна хор булсин» дейилади хадиси шарифда.( Имом Термизий,  Бухорий)

Оилам мустахкам булсин ,фарзандларим одамлар хавас килгули тарбияли булиб вояга етсин деганлар аввало уз ота-оналарини кадрлашлари, уларнинг дуоларини олишга улгуришлари лозим.Тириклик вактида уларнинг кадрига етиб, ҳурматини килиб,холидан ҳабар олиб,кўнгилларини кўтариш даркор.

Аллоху таолло ҳар бир инсонга кексалик даврини суриш насиб айласин!

          УМИ Сурхондарё вилоят вакилинингхотин-кизлар масалалари буйича ёрдамчиси:                 Хосият Косимова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here