Мана шундай саодатли кунда гўзал диёримизнинг барча мусулмонлари ва халкини муборак Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз. Аллох таолодан мехр-оқибат, шукроналик ва бағрикенглик ифодаси булган бу улуғ байрамни барчамиз учун хурсандчилик, шоду хуррамлик ва хамжихатликда ўтказишликни сўраймиз.
Азизлар, юртимиз истиқлолга эришганининг илк йилларидаёқ давлатимиз томонидан икки улуғ байрамимиз — Рамазон ва Курбон ҳайитларини умумхалқ байрами сифатида эълон қилингани ва хар йили дам олиш куни қилиб белгиланаётгани бу байрамларни бизга янада халқчил, файзли ва ардокли қилиш билан бирга биз мусулмонларга чексиз қувонч бахш этади.
Қурбон ҳайити намози адо этилганидан сўнг-қодир булган мусулмонлар Аллох таолога атаган қурбонликларини суйишга киришишади. Зеро, қурбонлик қилиш Аллох таолони улуғлаш, берган неъматларининг шукронасини адо қилиш ва нафсоний иллатлардан покланишдир. Қурбонлик қилиш вожиб амаллардандир. Қурбонлик худди закот каби хижратнинг иккинчи йилида қабул қилинган. Қурбонлик сўйиш Китоб, Суннат ва ижмоъ билан собитдир.
Қурбонлик қилишнинг фазилати ва бу ибодатнинг Парвардигор хузурида қанчалар эътиборли экани хусусида Қуръони каримда бир неча ояти карималар нозил булган. Аллох таоло шундай мархамат этади:
яъни, «(Қурбон қилинадиган) туя ва сигирларни биз сизлар учун Аллохнинг шиорларидан қилдик. Сизлар учун уларда яхшилик бордир. (Хаж сураси, 36-оят).
яъни, «Аллохга (қурбонлик) гўштлари хам, қонлари хам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар. Аллох, сизларни ҳидоят килгани сабабли — У зотни улуғлашларингиз учун — уларни сизларга бўйсундириб кўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!» (Хаж сураси, 37-оят).
Расулуллох (с.а.в.) хадиси шарифда мархамат қилиб: “Қурбонлик қилиш чиройли амаллардандир. У бандани дунёда балолардан ва охиратдаги офатлардан озод этади. Хайит намозини ўқиб қурбонлик сўйган муминлар менинг умматимдандир ”, — деганлар.
Қурбонлик сўйишнинг аввали ҳайит намозини адо этилганидан сўнг сўйилади. Унинг охирги вақти эса ҳайтнинг учинчи кун аср вақтигача.
Қурбонлик қилувчининг қурбонлик сўйиш вақтида хозир бўлиши мустахабдир.
Қурбонликка қўй, эчки, туя, сигир каби хайвонларнинг эркаги хам урғочиси хам суйилиши мумкин. Булардан туя 5 ёш, сигир 2 ёщ, қўй ва эчки эса 1 ёшга тўлган бўлиши керак. Аммо қурбонлик ниятида бошқа жониворларнинг суйилиши масалан, товуқ, ғоз ва шу каби паррандаларни сўйиш жоиз эмас.» .
Мол ва туями етти киши номидан сўйилишига шариатимизда курсатмалар бор. Жобир (р.а.)дан ривоят қиладилар: “Набий (с.а.в.) билан Худайбияда бир туяни етти киши номидан, бир сигирни етти киши номидан суйдик” (Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоятлари).
Агар мол ёки туя 7 киши номидан суйиладиган булса, унинг гуштини таксимлашда чамалаб эмас, балки килолаб улчаган холда тенг тақсимланиши лозим.
Қурбонлик сўйиши вожиб бўлган киши қурбонликни вақтида сўймаса, кейин унинг қийматини садақа қилиш вожибдир. Сўйилган қурбонликнинг учдан бирини
садака қилиш, учдан бирини едириш, учдан бирини кейин ейиш учун олиб куйиш мустахабдир.
Мусулмон бўлмаган қўшниларга хам қурбонлик гўштидан бериш мусулмонлик зийнатидан хисобланади. Қурбонлик терисини сотиш, қассобга мехнатининг эвазига бериш мумкин эмас, у фақир кишига садака килинади ёки рўзғорда ишлатиш учун олиб қўйилади. Қассобга хизмат хаққи берилади, қурбонлик гўштидан хақ сифатида берилмайди.
Қурбонликка хар томонлама семиз бўлган жонликларни сўйиш шариатимиз кўрсатмаларидандир. Бунинг хам ўзига хос хикматлари бор албатта. Биринчи хикмат — бу мусулмонларнинг Аллохга нисбатан юксак одоблари, Қурбонлик Аллох таолога атаб қилингани учун уни соғ-саломат, хеч бир нуқсонсиз бўлишига эътибор бериш Аллох таолога нисбатан юксак одобни кўрсатади. Қурбонлик қилинадиган хайвоннинг айбу нуксонсизини топиш эса, тақвонинг баркамоллиги учун уринишдир. Иккинчи хикмат — бу мусулмонларнинг ўрталаридаги мехр-оқибатларини мустахкамлайди. Уларга касал хайвонларнинг гуштини эмас, балки соғ ва семиз хайвонларнинг гўштини совға қилиш яхши ишлардандир. Бу иш уларнинг кўнглини кўтаради.
Жаннатмонанд юртимизда тинчлик-омонлик, хотиржамлик хукм сураётгани энг буюк неъмат эканини хеч қачон унутмаслигимиз, унинг қадрига етишимиз учун дунёда ва айрим араб мамлакатларида муқаддас динимиз номидан содир этилаётган воқеа-ходисаларга очик, кўз билан қарашимиз зарур. Ана, шулардан хулоса қилиб, она ватанимизни хар қандай бало қазолардан асрашини илтижо қилиб, Яратганга шукроналар айтишимиз лозим. Хаётимиз тобора юксалиб, обод ва фаровон бўлиб бораётганининг қадрига етиб, шукроналик хисси билан, юртимизнинг тинчлиги, халқимизнинг хамжихатлигини хар томонлама асраш ва мустахкамлашни, доимо сергак, сезгир ва хушёр булиб яшашимизни бугун хаётнинг ўзи талаб этмокда.
Одатда хайит кунида хамма бир-бирини улуғ кун билан самимий Муборакбод этади. Ҳайит намозини адо этгандан сўнг биринчи ўринда бизларни дунёга келишимизга сабабчи булган ота-оналаримизни, улардан кейин қариндош-уруғларимизни, ёру-биродарларимизни, беморларни бориб зиёрат этамиз. Уларни кўнглини сўраш ва кўтаришга харакат қиламиз. Айрим сабаблар билан ўзаро аразлашган гина-қудратли кишилар хам бир-бирларини муборак байрам кунида кечириб, ўзаро узрлар айтиб, бир-бирларига қучоқ очадилар. Бу кун барчага қувонч улашадиган кундир.
Лекин шуни таассуф билан айтиш керакки, ушбу-хурсандчилик, байрам кайфиятига соя солиб қўяётган бир иллатдан хеч қутула олмаяпмиз. Олдинлари хам кўп марта эслатганимиздек, Аллохнинг амр-фармонларидан, Пайғамбар алайхиссалом кўрсатмаларидан чекинилган айрим жойларда шариатимизда бўлмаган, исрофга олиб борувчи турли маросимлар ўтказиш одатга айланиб колган. Яқинлари вафот этган хонадонларда дастурхон тузаб ўтказиладиган «янги ҳайит», «фотихахонлик», никох тўйлари ўтган оилалардаги «ҳайит йўқлови» каби маросимлар бидъат ва исрофдан бошқа нарса эмас. Бу хақда олдинрок Ўзбекистон мусулмонлари идораси алохида фатво чикарганини хам яхши биламиз. Ана шундай шариат ман қилган исрофгарчиликлар, ҳайит хурсандчилигини аза ва мотамга айлантиришлар мусулмонларга асло муносиб эмас. Бунинг устига «исрофгарнинг жойи дузахда»,. деган хадиси шариф хам бор. Бундай ножоиз маросимларга чек куйиб балки байрамни кўнгилдагидек ўтказишликка харакат килайлик яна бир бор қурбон ҳаитингиз муборак бўлсин.
Қизириқ тумани «Эшмамат уғли Қувондик»
жоме масжиди имом хатиби: У.Эгамбердиев