Гуноҳ-маъсиятларнинг зиѐни катта. Уларнинг қалбга таъсири заҳарнинг баданга етказадиган
зарарига ўхшайди. Дунѐю охиратда қандай мусибат, ѐмонлик бўлмасин, унинг сабаби гуноҳлар
бўлади. Шу маънода қуйида гуноҳларнинг қалбга таъсири ҳақида тўхталиб ўтамиз:
1. Гуноҳлар бандага Аллоҳнинг улуғлигини унуттиради.
Гуноҳкор банда Аллоҳнинг буюклигини унутади. Агар банда Аллоҳнинг нақадар улуғлигини ҳис
қилса, Парвардигорига осий бўлишга журъат этолмайди. Баъзилар: “Менинг Аллоҳдан умидим катта,
У Меҳрибон Зот. Шу нарса мени гуноҳ қилишга ундамоқда”, дейиши мумкин. Бундай одамга айтамиз:
“Банда қалбида Аллоҳнинг улуғлиги мустаҳкам ўрнашса, У Зот белгилаб берган чегарадан ўтмайди,
таъқиқланган ишларни қилишга ҳади сиғмайди. Банда қалбидаги қўрқув билан умид уни гуноҳдан
тўсиб туради. Гуноҳга журъат этган кимса Аллоҳнинг улуғлигини тўлиқ ҳис этолмабди”.
2. Гуноҳлар Аллоҳни унуттиради.
Гуноҳ содир этиш билан банда Аллоҳни унутади. Аллоҳ бундай бандани ўз ҳолига ташлаб қўяди.
Энди у нафси ҳамда шайтон билан холи қолади. Аллоҳ унинг қалбини зикридан ғофил қилиб қўяди.
Натижада банда ҳою ҳавасларига эргашиб, тўғри йўлдан адашиб кетади.
3. Гуноҳлар бандани эҳсон 181 доирасидан чиқаради.
Гуноҳлар бандани муҳсинлар савобидан маҳрум этади. Зеро, Аллоҳни кўриб тургандек ибодат
қилган инсон Аллоҳни доим зикр қилади, Уни яхши кўради, азобидан қўрқади, раҳматидан умид
қилади, қаерда бўлмасин, Аллоҳ унинг ҳолатини кўриб-билиб турганини ҳис этади. Мана шу ишонч
бандани маъсиятдан тўсади.
4. Гуноҳлар қалбни заифлаштиради.
Гуноҳлар қалбнинг Аллоҳга, охират диѐрига мойиллигини заифлаштиради. Қалб ўз қуввати
билан Аллоҳга рағбат қилади. Гуноҳлар мана шу қувватни кучсизлантиради, қалбни хавфли
касалликка чалинтиради. Агар гуноҳлар кетма-кет содир этилаверса, банда секин-аста Парвардигорига
юзланмайдиган, дунѐни охиратдан устун қўядиган кимсага айланади.
5. Гуноҳлар қалбга қўрқув, ҳадик солади.
Аллоҳ таоло осий банда қалбига қўрқув солади. Қачон қарама, унинг безовта ҳолда юрганини
кўриш мумкин. Агар шамол эсиб эшикни очиб юборса ҳам кўнгли беҳузур бўлади. Қаттиқроқ овоз ѐки
қандайдир огоҳлантириш ўзига қаратилган деб гумон қилади. Зеро, тоат-ибодат Аллоҳнинг мустаҳкам
қўрғонидир. Ким бу қўрғонга кирса, дунѐ ва охират азоб-уқубатларидан омон бўлади. Кимда-ким бу
қўрғондан чиқса, уни ҳар тарафдан хавф-хатар ўраб олади. Демак, ким Аллоҳга итоат этса, қўрқуви
хотиржамликка айланади. Ким У Зотга исѐн қилса, хотиржамлиги безовталикка алмашади.
6. Гуноҳлар қалбни касал қилади.
Гуноҳлар қалбнинг касалланишига, тўғри йўлдан оғишига сабаб бўлади. Қалбнинг ҳаѐти,
салоҳияти бўлмиш озуқалар билан озиқланмагунича бу иллатдан буткул соғайиб кетолмайди.
Ҳақиқатан, касаллик танага қандай таъсир қилса, гуноҳлар ҳам қалбга шундай таъсир ўтказади.
Гуноҳлар қалб касаллигидир. Унинг давоси – гуноҳларни тарк этиш, тавба қилиш, истиғфор айтиш.
7. Гуноҳлар басират кўзини кўр қилиб қўяди.
Гуноҳлар қалб кўзини кўр қилади, унинг нурини сўндиради, ҳидоят ҳамда илм йўлларини тўсади.
Ривоят қилинишича, бир куни имом Молик имом Шофеийга қарата: “Аллоҳ таоло сенинг
қалбингга нур солганини кўряпман. Энди уни маъсият зулмати билан сўндириб қўйма!” деган экан 182 .
8. Гуноҳлар нафсни тубанлаштиради.
Гуноҳ-маъсият банда қалбини қорайтиради, нафсини кирлантиради, ҳақир ҳолатга келтиради.
Тоат-ибодат эса нафсни поклайди, тозалайди, юксалтиради.
Осий кимса нафсини гуноҳлар билан кўмиб ташлайди, унинг ўрни билинмай кетади. Натижада
Аллоҳ наздида хор бўлади, одамлар назарида ҳам ҳурмати пасаяди.
9. Осий банда шайтоннинг измидадир.
Гуноҳкор кимса доим шайтоннинг асири, шаҳватларига қул бўлади. У озодликдан маҳрумдир.
Унинг ҳоли энг аянчли. Чунки ўзининг ашаддий душманига асир бўлди, эркини ўз қўли билан
ғанимига топишиб қўйди. Зеро, ҳавойи нафс ҳибсидан кўра торроқ ҳибс йўқ. Шаҳват кишанларидан
ҳам мустаҳкамроқ кишан йўқ. Шайтон йўриғига юрган, нафси, шаҳватлари томонидан забт этилган
банда қандай қилиб Аллоҳга, охират диѐрига рағбат қила олсин?!
Ҳадиси шарифда: “Шайтон инсоннинг бўрисидир”, дейилган 183 .
Агар қўйларнинг қўриқчиси бўлмаса, бўрилар бир зумда уларни бўғизлаб кетади. Худди шунга
ўхшаб, агар банда учун Аллоҳ тарафидан ҳимоячи бўлмаса, унинг бўриси – шайтони лаин инсонга
ҳамла қилади, азият етказади. Банда тақво билан шайтон васвасасидан ҳимояланиши мумкин. Айнан
тақво бандани дунѐ, охират уқубатларидан халос этади. Қўйлар чўпонга яқинлашгани сари бўрилардан
саломат бўлади, чўпондан узоқлашса, ҳалокатга яқинлашади. Шунингдек, қалб Аллоҳдан узоқлашса,
офатларга яқинлашади. Агар Парвардигорига яқинлашса, ҳар қандай офатдан омон бўлади.
10. Гуноҳлар ақлга таъсир қилади.
Гуноҳ ақлга таъсир қилади, уни нуқсонга учратади. Бири Аллоҳга итоат этадиган, иккинчиси У
Зотга осий бўладиган икки оқилни кўрганмисиз? Аллоҳга итоат этувчининг ақли комил, фикри тўғри,
қарашлари теран бўлади. Шу сабаб Қуръони каримда ақл эгаларига хитоб қилинган.
11. Гуноҳлар сабабли банда билан Парвардигори ораси узилади.
Гуноҳларнинг энг катта зарари ҳам шу. Агар банда билан Парвардигори ораси узилса, хайр-
барака ришталари узилади, ѐмонлик сабаблари боғланади. Парвардигори ила ораси узилган банда учун
қандай нажот, қандай умид, қандай ҳузур-ҳаловат бўлиши мумкин?!
Айрим салафлар шундай дейишган экан: “Банда Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло билан шайтон
ўртасига ташлаб қўйилганини кўрдим. Агар Аллоҳ бандадан юз ўгирса, шайтон уни ўзига дўст қилиб
олади. Агар Аллоҳ бандани Ўзига дўст тутса, шайтон уни йўлдан уриш имконини топа олмайди. Бухорий, Муслим, Ибн Ҳиббон, Байҳақий ривоят қилган.
Бу ерда “эҳсон” деганда, Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилиш назарда тутилмоқда.
Ангор тумани бош имом хатиб Э. Гулмуродов