Аллох таоло бу уткинчи дунёни яратиб , унга инсонга яшаш учун умр берди . инсоннинг бу киска хаётлик даври , имтихон ва синов давридан иборат булиб Аллох таоло бу хакда шундай баён килади:

Яъни: «У улим ва хаётни сизларнинг кайсиларингиз амалда яхширок эканлигингизни синаш учун яратди.  (мулк сураси 2-оят)

Агар эътибор берсангиз бу оятда улим аввал келтириляпти , бунинг хикмати  одамларни яхши амалларга чорлашдир. Чунки улимни эслаган одам доимо унга тайёргарлик куради  ва улгандан сунг шарманда булмаслик учун узини яхши ишларга сафарбар килади.

Демак, хаёт имтихондан иборат экан унда  солих амалларни купрок килиб колишга харакат килиб хаётда инсон халол еб ва халол яшаб ,  харомдан эса хазар килиб яшаш керак. Бундан ташкари , халол касб килиш хам ибодат хам солих амаллардан хисобланиб, у инсоннинг содир этган баъзи бир гунохларига  каффорат хам булади. Имом Табароний ривоят килган хадисда  Расулуллох (С.А.В) «Гунохлар ичида шундайлари борки, унга  факат халол ризк топиш максадида килинган  харакатгина каффорат булади», деб мархамат килганлар. Дархакикат, инсон халол мехнати билан  улуг савоблар вада килинган даражаларга эришиши мумкин. Жумладан  бир хадисда «Уйидан кучага халол ризк топишни ният килиб кучага чиккан киши Аллох йулида жиход  килган билан баробардир» дейилган. Албатта халол касб килиш хам ибодат хам солих амаллардан хисобланади.

Энг улуг зотлар саналмуш пайгамбарлар хам уз ризкларини халол пешона терилари билан топганлари инсонят учун буюк ибратдир.

Шу уринда Бугунги кундаги   вилоятимизнинг Денов туманида боласини хожатхонага ташлаб кетган аёл вокеаси буйича уз муносабатимни билдириб утаман.

Шу мудхиш вокеанинг негизида никохсиз бола куриш, оиласига хиёнат килиш, халол ва харомни билмаслик,маърифатни англаб етмаслик , халкнинг кадирятларини билмаслик сабаби ётибди. Миллий ва диний кадриятларимизга мутлако тескари булган бундай холат бизни янада хушёр торттирмоги, бунака мудхиш вокеаларга карши керакли чора татбирлар  куллаш масаласини кундаланг куяди. Жамият таракиёти, тинч ва осуда оилавий мухит ва муносабатларга боглик экан. Хар бир инсон уз оиласига тугри тарбия бериб бунга уз хиссасини кушмоги лозим. Аллох таоло курони каримда шундай мархамат килади. « эй имон келтирганлар! Узингизни ва оила аъзоларингизни ёкилгиси одамлар ва тошлардан булмиш дузахдан саклангиз….» деб мархамат килади. Бу ояти каримада Аллох таоло мумин мусулмон бандаларини узларини ва ахли аёлларини охират оташидан саклашга буюрмокда. Ахли аёлини, фарзандларини диндор килиб тарбиялаш оила бошлигининг Аллох таолонинг олдидаги бурчи эканлигига ушбу ояти карима ёркин далилдир. Хазрати Умар ушбу ояти карима нозил булгандан сунг Эй Расулуллох , уз нафсимизнику саклаймиз ахлимизни кандай килиб саклаймиз ? деб сураган эканлар . шунда пайгабар алайхиссалом «Аллох сизларни нимадан кайтарган булса,уларни хам кайтарасизлар. Аллох сизларни нимага буюрса уларни хам шунга буюрасизлар. Ана уша уларни утдан саклаш булади » деб жавоб берганлар.

Хазрат Али «Узингизга ва ахлингизга яхши тарбия беринглар ва уларни одобли килинглар» деб айтганлар.

Демак хар биримиз оятда айтганидек хотинимиз, фарзандларимиз, оила аъзоларимизнинг  барчаларини дузах азобидан саклашимиз, бунинг учун уларни тарбиялашимиз, ислох килишимиз ва бу ишда катъият курсатишимиз лозим. Чунки хурматли

Юртбошимиз вилоятимизга ташриф  буюрганларида  Султон Саодат мажмуасини зиёрат килиш чогида ёшларнинг исломий таълим тарбиядан узок колганини бахолаб, «Очик айтсак, одамларни тарбиясига ислом нур эканлигини сингдиролмадик. Фожеамиз манашу ерда »,- деб айтган сузларини эслашимиз  зарур булади.

Оллох таоло юртимизни тинч осмонимизни мусаффо айлаб, маъишатимизни халолдан беришлигини насиб айласин.

 

Термиз тумани бош имом хатиби Р.Абдуллаев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here