Тавба гуноҳларни ўчиради, ёмонликларни яхшиликларга айлантиради дейилади. Тавба инсонларни собит қадам бўлишига осойишта ҳаёт кечиришга энг катта воситалардан биридир. Аллоҳ таоло ўзининг каломида шундай марҳамат қиладики, “Аллоҳ сизларга амр қиларки Парвардигорингиздан мағфират сўранглар, сўнгра Унинг Ўзига тавба қилинглар. Шунда У сизларни маълум муддатгача яъни амалларингиз етганча чиройли ризқ билан баҳраманд қилур ва ҳар бир яхшилик соҳибига яхшилик берур. Агар юз ўгирсангизлар, у ҳолда мен сизларга улуғ кун яъни қиёмат кун азоби етишидан қўрқаман” дейди. Тавба туфайли осмондан ёмғир ёғишига, ризқларни кўпайишига молу-дунё, бола-чақа билан мадад берилишича, дунё ва охиратда нажот топишга сабаб бўлар экан.

Алломалардан бирлари доимий равишда қўл кўтариб шундай дуо қилар эканлар: “Парвардигорим агар гуноҳларим кўпайиб кетсада лекин аниқ биламанки, сенинг авфу караминг ундан ҳам улканроқдир. Агар сенинг авфу караминг фақат яхшилик қилувчиларгина ҳақли бўлса, унда гуноҳкор кимнинг паноҳига қочади, кимдан нажот кутади. Парвардигорим, Сен буюргандек илтижо қиламанки, агар қўлимни қуруқ қайтарсанг, унда менга ким раҳм қилади” деб муножот қилар экан.

Мана шундай муножотларни ҳар ким, ҳар кун қилмоғи лозим.

 

Олтинсой туман “Сўфи Оллоҳёр” жомеъ масжид имом хатиби  К.Азимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here