Бугун шиддат билан ривожланаётган тезкор замонда яшаяпмиз. Ҳар тамондан турли хатарли ахбарот хуружлари билан  ёшларимизнинг онгини эгаллашга интилмоқда. Ана шундай таҳдидлардан бири “Оммавий маданиятдир”.

“Оммавий маданият” ота-боболаримиз “қора” деган нарсаларни “оқ”, “оқ” деган нарсаларини “қора” деб уқтирмоқда. Оммавий     маданиятнинг мақсади,   аввало, ўзларига иқтисодий  бойлик  орттириб мақсадларига эришиб, бошқа  одамларни эса бир-бирига қарама-қарши қилиш ва шу  билан бирга ўзини ўзлигидан айириб  бошқа мамлакатнинг урф-одатига ўтказиб, шу мамалакатга қарши қилишдир.

Ёшлар тенгқурларига ҳавасманд, янгиликларни тез ўзлаштиришга интулувчан бўладилар . Улардаги ана шу  ижтимоий –психологик  ҳолат,  кўпинча, сохта   қадриятлар  таъсирига  берилиб  қолишларига  сабаб бўлиши   мумкин.

Ҳозирги  вақтда  ахлоқсизликни маданият  ва  аксинча,  асл  маънавий  қадриятларни   менсимасдан,  эскилик  сарқити  деб   қараш  билан  боғлиқ   ҳолатлар  тараққиётга,  инсон  ҳаёти,  оила   муқаддаслиги  ва  ёшлар тарбиясига  катта хавф солмоқда.   Бунга  мисол  тариқасида  бир жинслик   никоҳлар,  никоҳсиз  яшаш, бефарзанд  ўтиш,  яъни  фарзандни   ортиқча  муоммо  деб  ҳисоблаш,  қиёфасини  ғайри оддий  шаклларга  солиш,  баданга игна  билан  турли суратлар  ва  шаклар  бериш,  ўз  жонига  қасд  қилишни  қаҳромонлик   деб   билиш   каби   салбий  оқибатларни  келтиришимиз   мумкин. Бундай ҳолатларга   барча  динлар  қатъий  қаршидир.

Умуминсоний   қадирятларга   зид  ота-онани менсимаслик, ўзидан катталарни бехурмат қилиш оммавий   маданиятдир. Бундан ташқари   тиззаси   ёки  пачаси   йиртилган,  манманлик  белгиси  сифатида  тор  ва  узун, бели ёки   қорни  очилиб турадиган   кийимларни  кийиш шулар  жумласидандир.

Ислом  динининг  муқаддас  манбайи  Қуръони каримда Аллоҳ таъоло   тамонидан инсонларнинг   хушбичим    ва    хушсурат    яратилганилиги     алоҳида   таъкидланади. Шунингдек, ислом   таълимотида инсон жисмини  пок   тутиш, тоза ва хушбўй   бўлишига  тарғиб   ва  ташвиқ    қилиниб,  гўзаллик  белгиланган   чегарадан  чиқмаслиги   ҳам  алоҳида  зикр  этилган.  Жумладан: Эй, одам болалари батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини нозил қилдик. Тақво либоси ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят белгиларидандир шоядки эсласалар. (Аъроф сураси 26 оят). Юқоридаги келтирилган мисоллар шуни кўрсатмоқдаки  оммавий  маданият инсонни манқуртга айлантиради. У ўзининг кимлигини унитади. Унинг учун қадрли нарса қолмайди. Жамиятда ҳеч нарсани қадрламайдиган  инсонларнинг кўпайиб  кетиши давлатнинг  инқирозга  олиб  келади. Натижада  бефарқ  одамлар  кўпаяди, Миллий  қадриятларга  маънавиятга  путур  етади.

Бу ахлоқсиз оммавий маданиятга қарши кенг жамоатчилик ота-оналар, устоз – мураббийлар ва барча инсонлар жиддий курашиб ёшларимизни илмли, хулқ–одобли, маънавиятли ва миллий урф-одатларимизни қадрлайдиган ҳамда ватанни севадиган қилиб тарбиялаш барчамизни масъулиятли вазифамиздир.

Қизирик туман бош имом хатиби   А.Абдуназаров     

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here