Уруш фахрийси эл ардоғида

 Азиз юртдошим! тинчлик сўзи шундай бир улкан ва қадрланадиган сўзки унинг ҳаққини сўз билан адо этиб бўлмайди. Зеро, неъматнинг қадрини унинг зиддида кўриш мумкин. Фашистлар томонидан қанчадан-қанча забардаст йигитлар қатори бегуноҳ ёш болалар ва қарияларнинг қони тўкилди, шаҳар ва қишлоқлар вайронага айланди. Мана шундай қирғинбарот жангларда ўзининг жасорати билан мардонавор жанг қилиб ўз она юрти ва халқи бағрига соғ-саломат қайтиб келган қаҳрамонимиз Ишдавлатов Абдурахмон Ишдавлатович 1921-йил Шеробод тумани Хомкон кишлоғида туғилган. У ёшлик даврида ҳам билимли ва қатиятли эди.

1942-йил октябр ойида Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида Сержантлар тайёрлаш 4-ойлик курсини тамомлаб февраль ойида она ватан ҳимояси учун Корский областининг Севиский районида урушга кирган.

Сержант — Ишдалатов Абдурахмон  иккинчи Белорус фронтини 193-двезия 895 – Стрелкавой полкида минамиётчик ҳамда бўлинма командири бўлиб  хизмат килган.

1944-йил июль ойида “За отвагу” (Жасорати учун) икки дона медал билан тақдирланган. 1944-йил рота командири ёш “қаҳрамон лейтенант”  жасадини  душман қуршовидан олиб келишдаги хизматлари учун “Қизил юлдуз” ордени билан такдирланган. Шу йилнинг сентябрь ойида Норов дарёсини кечиб ўтиб, март  ойида  Полшани озод қилишда хизмат қилган. 1944-йил Варшавани озод қилганлар қаторида “ Варшава” медали билан такдирланган.

1945-йил апрель ойида Фашист босқинчилари устидан ғалаба қозонганлиги хизматлари учун медали билан такдирланган.

Ишдавлатов Абдурахмон Ишдавлатович бугунги кунда эл ардоғида  фарзандлари ва набиралари қуршовида қарилик гаштини суриб ғалабани 72 йиллигини кутиб, юртимиз истиқлолининг абадий бўлишлигини ва юрт тинчлигини тилаб умр гузаронлик қилмоқда.

Қизирик туман “Хомкон” жомеъ

                  масжиди имом хатиби:   Эргашов Жуманазар

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here