“МЕН ОНАМНИ БАҒРИМГА БОСИШНИ ХОҲЛАЙМАН”

onajonim
Тайланддаги BARBQ plaza ресторани ходимларидан оналари ҳақида кичик саволнома ўтказилди.

Саволлар қуйидагича эди:

– Бир ойдаги иш кунингиз неча кундан иборат?

– Сиз ҳалиям онангиз билан яшаяпсизми?

– Онангиз билан охирги марта қайси мавзуда гаплашгансиз?

– Қачон онангиз билан охирги марта кулишгансиз?

– Онангизнинг севимли таоми қайси?

– Охирги марта қачон биргаликда овқатлангансиз?

– Қачондир онангизга сиз уни) яхши кўришингизни айтганмисиз?

– Онангизни нима хурсанд қилади?

– Онангиз билан овқатланишга имкониятингиз бўлганда сиз нима қилган бўлар эдингиз?

Жавоблар эса қуйидагича бўлди:

– Мен онамни қандай табассум қилишларини кўрмоқчиман.

– Мен онамни мазали таомни татиб кўришларини хоҳлайман.

– Онам мени қандай овқатлантирган бўлсалар, мен ҳам уларни шундай овқатлантиришни хоҳлайман.

– Онамнинг кулгуларини эшитишни хоҳлайман.

– Мен онамга: “Онажон, мени кечиринг”, деб айтмоқчиман.

– Мен яхши инсон бўлишни хоҳлайман.

– Менинг онам бахтли бўлишларини хоҳлайман.

– Мен онамни бағримга босишни хоҳлайман.

Бу видео Тайланддаги барча каналларда кўрсатилди.

Сиз ишлашингиз кераклигини биламиз. Сиз ўз вақтингизни онангиз олдида ўтказа олмаслигингиз учун афсусдамиз. Лекин биз онангизга озгина бўлса-да, вақтингизни ажратишингизни хоҳлаймиз.

Она – бу шундай зотки, у ҳаммани ўрнини босиши мумкин, лекин унинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди.

интернет саҳифаларидан таёрланди

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here