Дунёга берилиш

Ассалому алайкум! Ҳурматли Одинахон Муҳаммад Содиқ, Аллоҳ рози бўлсин сиздан! Бир саволим бор эди, илмим бўлмагани учун қийналяпман. Чин мўмин инсоннинг наздида дунё пашшачалик аҳамиятга ҳам эга бўлмайди, деб эшитганман. Саволим қуйидагича: агар бир мусулмон инсон «Мен илм оламан, кучли ривожланган давлатларда илм олиб келаман ва мамлакатни ривожлантиришга ҳисса қўшаман. Зўр ишда ишлаб, кўп пул топаман ҳамда у пулларнинг ҳаммасини илмга сарфлайман», деб ният қилса, олдига катта-катта мақсадлар қўйса, бу дунёга берилиб қолган бўлмайдими?

Жавоб:
Дунёга берилиш – қалбдан мол-дунёни яхши кўриб, унга боғланиб қолишдир. Эзгулик учун хизмат қилиш, топганини илмга сарфлаш бошқа нарса, дунёга берилиш эмас.

Валлоҳу аълам.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here