«Оммавий маданият» жамиятда бузғунчилик зўравонлик аҳлоқсизлик ва ҳаёсизликни тарғиб қилувчи маънавий ҳаётни инқирозга учратувчи кушандадир.Бу ғоявий курашлар аср янгилигига маданиятига ўхшасада,улар кишиларга айниқса ёшларга ёқиши билан хатарлидир. Бу маданият ҳар бир киши онгига чанг солиб,маънавият кушандасига айланмоқда.Кўпгина ёшларимиз бу маданият таъсирига берилиб ўз миллийлигини,дини диёнатини,ору-номусини, ҳаё ибосини йўқотишга сабаб бўлмоқда.Бу маданият ёшлар онгини захарлаш билан бир қаторда ёшларни худбин лоқайд кимсаларга аҳлоқий бузуқлик, зўравонлик, зино гиёҳвандлик, ароқхўрлик каби иллатларга шунғиб қолишга енгил елпи ҳаётга ошно бўлишликга,эл-юрт равнақи, халғ тинчлигига бефарқ кимсага айланишига сабаб бўлмоқда.Зўравон ғояларни ўйинлари авж олиши, ғанимларни динни ниқоб қилиб олиб ёки оммавий маданият ниқоби остида турли ёт ғояларни тарғиб қилиши каби ғаразли ниятли кишиларни миллий ва диний қадриятларимизга болта уришдир. Ёшларни аҳлоқи ва маънавиятига салбий таъсир кўрсатаётган «Оммавий маданият»ни баъзи кўринишлари қуйидагилардан иборат.

1) Fap6 қўшиқ, клип, мусиқасига ёшларни маҳлиё қилиши. Айрим ёш ўғил қизлар уйда мактабда катта йўлда ҳам шундай заррли нарсалар билан банд бўлишлиги.

  • Бугун ғарб ёшларини кўпчилик қисми маънавий таназзулга учраб булган. Айрим ахборот воситаларида бундай аҳлоқсизликларни тарғиб қилиши ажабланарли ҳолатдир.
  • Ярим ялонғоч кийимларни кийиш, соқолларни ўстириб юриш, сочларни турли хил рангларга бўяб ва турли хил шакллар бериш бу бизнинг миллий ва диний урф одатларимизга мос келмайДИ.
  • Fap6 ёшларига уюшган жиноятчилик ва зўравонликка берилиш анча юқори даражада. Бунга сабаб ёшларга меъёридан ортиқ эркинлик берилишидир.Натижада оилавий бирлик ва меҳр-оқибатни йўққа чиқармокда.
  • Fap6 турмуш тарзида ғурур-ор деган тушунча яъни эркаклик шаъни, аёллик иффати деган нозик тушунчалар емирила бошлаганига анча бўлган. «Оммавий маданият» ёшларни билимга тарғиб қилмайди балки бир марта бериладиган ҳаётда «Яйраб қол» деган тушунчани тарғиб қилади.Натижада ҳозирги айрим ёшларимиз яйраб ўйнаб қолишимиз керак деган мақсадда майишатбозликка берилиб ўз ҳаётларини йўқотиб, бадбашара соқол қўйишиб қулоқ бурунларига зирак тақишиб, аёлларимизнинг беўхшов калта, тор бутун маҳрам бўлган аъзоларини кўз-кўз қилишликлари одоб аҳлоқ меъзонларига путур етказаётгани,ораларимизда меҳр окибат, ўзаро ҳурматни йўқолишига сабаб бўлмоқда.Оилада ботил ғоялар билан ўсган бола умр бўйи ноҳақ ишларни ҳақ деб билади. Ҳалол ва харомни, гуноҳ ва савобни ажратолмай шунга астойдил эътиқод қилади. Бундай кишиларни тарбия қилиш жуда оғир ишдир. «Оммавий маданиятни» мақсади одамларни бир бирларига қарама қарши қўйиш,шахсни дидини ўлдириш, мустақил фикридан жудо қилишдир.Маънавий бўш одам кимгадир сузсиз бўйсинишга ишонади.Ота-боболаримизни онгу тафаккурида асрлар давомида шаклланиб сайқал топган ор-номус,шарму ҳаё, уят ва андиша, ибо иффат каби юксак аҳлоқий тушунчалар уларни ҳаётини асосий меъзони ҳисобланган.Улар мана шу одобларга амал қилишликлари билан ҳеч кимдан кам бўлмаганлар. Шунинг учун хам «Уят ўлимдан қаттиқ» деганлар. Пайғамбаримиз саллаолоҳу алайҳи вассалам ўзларининг ҳадисларида «Уялмасанг ҳоҳлаганингни қил охири жазосини оласан» деганлар.Уят ор-номусни йўқотган одам, ҳуддики ҳайвон жинсига ўхшаб қолади. Шунинг учун азизлар огоҳ бўлмоқлигимиз лозимки ҳар бир сўзимиз учун ҳам, ҳар бир қилган амалимиз учун ҳам хисоб беришимизни унутмаслигимиз лозим.

 

Олтинсой тумани «Сўфи Оллоҳёр» жоме масжид имом хатиби К.Азимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here