Инсон доим турли бало ва мусибатга учраган кишиларни куради ёки оинаижаҳон орқали зилзила, сув тошқини, уруш ,очарчилик,нотинчлик каби кулфатлардан бохабар бўлади. Шундай пайтда ўзини ўраб турган Аллоҳнинг неъматларини ҳис этиши лозим. Аллоҳ таъоло ато этган неъматларни идрок этишдан холи бўлмаган,ҳар бир ўринда,ҳар бир ҳолатда саломатлик,эсон- омонлик ва бошқа неъматлар учун ҳамду,шукроналар билан банд бўлган киши ҳақий тавфиққа эришган чин муваффақият қозонган шахсдир. Расулуллоҳ солаллоҳу алаҳи васаллам айтадилар.Кимки бирор мусибатга учраган кишини кўрганида.
“Алҳамдулиллоҳил лазий ъофони мимабталока биҳи ва фаззалани ъало касирим миман холақо тафзила”.
“Сени мубтало қилган нарсадан мени омон қилган ва мени кўп яратганларидан афзал қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин. деса уша бало унга йўлиқмайди”.Аллоҳ таоло ушбу дуонинг шарофатидан юртимизни турли бало ва офатлардан сақласин.
Сариосиё туман “Суфи оллоҳ ёр” жомеъ масжиди имом ноиби О.Исмоилов