Пайғамбаримиз Мухаммад ( с.а .в )  умматларига одамлар билан йўлиқан вақтда қандай муомала қилишни ўргатганлар бу муомалаларни қуйдаги хадиси шарифлардан билиб оламиз.

1.Салом бермоқ                                                                                                                Пайғамбаримиз Мухаммад ( с.а .в ) дан  “Энг яхши мусулмончилик қайси ?” деб сўралди. Шунда у зот: “Таъом улашишинг ҳамда таниган,танимаганинга салом беришинг” дедилар  ( Бухорий ва Муслим ривояти ).

  1. Кўришган киши билан ажрашаётгандаҳам салом бермоқ : Пайғамбаримиз Мухаммад ( с.а .в ) дан “Сизлардан бирингиз бир мажлисга келса,салом берсин,қайтмоқчи бўлса,яна салом берсин. Биринчи салом иккинчисидан хақли эмас  (Абу Довуд ва Термизий ривояти ).    Мусулмон киши  кун мобайнида уйга кириб чиқишда,йиғинларда,кўча-куйда,иш жойида,телефондаги мулоқот вахо-казоларда  ушбу суннатга бир нечамарта рўба рў бўлади хардоим мазкур суннатга амал қилса юзлаб савобларга эга бўлади.
  2. Таббасум билан рўба рў бўлмоқ: Пайғамбаримиз Мухаммад ( с.а .в ) дан “Яхши амалдан бирор нарсаниарзимас санаманг,хато бир биродарингизга очиқ чехра билан йўлиқишнихам” ( Имом Муслим ривояти)
  3. Икки қўлаб кўришмоқ : Пайғамбаримиз Мухаммад ( с.а .в ) дан  “Икки мусулмон бир-бирларига йўлиқиб,қўл бериб кўришар экан,улар хали ажралмай туриб,албата уларнинг гуноҳлари мағфират қилинади” (Абу Довуд ва Термизий ривояти ).  Имом Нававий айтадилар  “Билгинки,қўл бериб сўрашиш хар кўришганда мусаҳабдир” шундай экан,хар бир киши билан унга салом бериб,таббасум қилган холда икки қўллаб кўраишарэкансиз,шу лаҳзани ўзида учта суннатни бажараётган бўласиз.

5.Гўзал сўз :                                                                                                                                      Пайғамбаримиз Мухаммад ( с.а .в ) дан  “ Яхши сўз садақадир” ( Бухорий ва Муслим ривояти ).

Яхши сўзлар деганда зикр,дуо,салом алек,яхши хулқлар,яхшилика буюриш,ёмонликдан қайтариш каби хайрли сўзларни тушунилади. Яхши сўз мўмин кишининг қалбидаги нурда,хидоят ва хайриятга далолат қилади.                                              Аллоҳ таъоло барчаларимизни одамларга йўлиқанда Пайғамбаримиз Мухаммад ( с.а .в )ни суннатларига амал қилиб,улуғ мукофотларга эришмоқликни насибу рўза айласин !

 

Сариосиё тумани хамда “Сўфи Оллоҳёр” жомеъ масжиди бош имом-хатиби       А.Алимов                           

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here