Одам боласига тангри тарафидан берилган неъматлар сон-саноқсиз. Аммо инсон зотига Аллох таоло томонидан берилган энг улуғ неъматлардан бири бўлмиш фарзанд неъматидир. Шунинг учун бу буюк неъматга сазовор бўлган ота-оналар унинг қадрига етиб, шукрлар қилиб, фарзандлари олдидаги ота-оналик бурчларини адо этишга масъулият билан харакат қилишлари лозим. Зеро муқаддас Ислом динида фарзанд тарбияси ота-онанинг узоқ давом этадиган мухм вазифаларидан биридир. Муҳтарам пайғамбаримиз (С.А.В) муборак хадисларида шундай деб мархамат қилдилар: “Барчангиз раҳбарсиз ва барчангиз ўз қул остидагиларга масъулдир”. Шундай экан хар бир ота-она масъулиятни сезиши лозим. Баъзи ота-оналарнинг азиз фарзандларини бирор ишочли одамга васийликка бермасдан узоқ сафарга кетишлари нотўғридир. Чунки бола қаровсиз қолса тарбияси бузилади. Тарбияси бузилган боладан эса хеч қачон яхшилик кутилмайди. Керак бўлса хар бир ўқувчи-талаба ота-онаси ва жамиат томонидан узтознинг қулига топширилган буюк омонатдир. Бу борада эса устознинг зиммасига жуда катта масъулият юклатилган бўлади. Муаллим талаба шахсиятининг шаклланиши, фикрларини ўсиши, нафсининг тарбияланиши, илм олиши, маърифат ҳосил қилиши каби бир қанча ўта ахамиятли нарсаларда масъулдир.
Муаллим талабаларига гўзал инсоний сифатларда, одоб-ахлоқда, илм-маърифатда, муомалада ва хаётнинг барча сохаларида жонли намуна бўлиши лозим. Ота-она эса фарзандларини муаллимнинг хурматини қилиш ва фарзандини азиз инсон бўлиб етишиши учун қуйидаги одобларни ўргатиши лозим бўлади:
1.Муаллим келганда ўрнидан туриб хурмат ила кутиб олиш.
2.Муаллимнинг дарсида одобли бўлиш, жим ўтириб дарсни тинглаш.
3.Дарс бошланишидан бир оз муддат олдин хозир бўлиш.
4.Муаллимларга очиқ юз билан салом бериш.
5.Умумий низомга амал қилиш.
6.Кундалик машғулотлар учун керакли ўқув қуролларини камчиликсиз хозир қилиш.
7.Дасрда дафтар қаламларни ўйнамаслик, бошқалар билан гаплашмаслик, атрофга алангламаслик.
8.Керакли маълумотлар ва топшириқларни унитиб қуймаслик учун махсус дафтарга ёзиб олиш.
9.Дарслар орасидаги танафус пайтларида унимли фойдаланиш ва ўзини озоб доирасида тутиш.
10.Танафус пайтида қўл ювиш ва шунга ўхшаш инсоний хожатларини ўз вақтида бажариш.
11.Агар овқатланиш зарур бўлса унинг одобларига риоя қилган холда махсус жойда амалга ошириш.
12.Бировнинг нарсасини фақат унинг рухсати билан олиш.
13.Ўзгаларни масхара қилмаслик, лақаб тўқимаслик ва озор берадиган хазилларни қилмаслик.
14.Гўзал ахлоқли, дарсни яхши ўзлаштирадиган, заковатли ва одобли талабалар билан дўст бўлиш.
15.Дарсларни ўз вақтида қунт билан тайёрлаш.
16.Ўқув йилининг аввалида имтихонларга пухта тайёрланиб бориш ва бошқа одоб ахлоқлардир.
Шундагина хар бир ота-она пайғамбаримизнинг “Фарзандларингизни хурмат қилинг ва уларнинг одобини гўзал қилинг” хадисларига амал қилган бўлади.
Хар бир ўғил ва қизларимиз биз ота-оналар ва мухтарам муаллимларга омонатдирлар. Омонатга хиёнат эса энг оғир гуноҳдир. Кўзларимиз қувончи бўлган фарзандларимиз Мустақил ватанимиз тарақиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида хизматга шай, жон фидо фарзандлари бўлиб йетишишида ота-оналар билан хамкорликда муаллимнинг яхши тарбияси жуда ахамиятлидир.
Панжи ТОШБОЕВ
Денов тумани бош имом хатиби