Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзининг ҳадисларидан бирида марҳамат қиладиларки: «Маъсиятдан эҳтиёт бўлгин чунки у Оллоҳнинг қаттиқ ғазабидандир» дедилар.(Макхул ривояти).Маъсият, осийлик, исён бир ўзакдош сўз бўлиб Оллоҳ таолони буйруқларини тарк этишдир. Албатта Оллоҳ таолони амрларини тарк этиш,Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни амрларини тарк этиш гуноҳкор бўлишга сабаб бўлади. Гуноҳни кичик санаб бардавом қилаверишлик катта гуноҳни келтириб чиқаради.Оллоҳ таоло Қуръони каримда «Ким Оллоҳга ва унинг Расулига исён қилса ва унинг чегарасидан тажовуз қилса,у зот уни абадий қолиш учун дўзахга киритадир ва унга хорловчи азоб бордур» дейди.(Нисо 14 оят).Демак Оллоҳ таолони амрига бўйсиниб кўрсатган амалига амал қилиб яшаш иймонда,исломда яшаш демакдир.Бу дунёда Оллоҳ таолони амрига,Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрсатмаларига амал қилмай яшашлик Оллоҳ таолони чегарасини ва дўзахда абадий қолишга,хорловчи азобларга гирифтор бўлишга сабаб бўлар экан.
Гуноҳларни зарарлари ҳақида:
Гуноҳ: Одам ва Момо Ҳаввони Жаннатдан чиқарди.
Гуноҳ: Иблисни лаънатга дучор қилди.
Гуноҳ: Нух алайхисаломни қавмини тошқинга гирифтор қилди.
Гуноҳ: Од қавмини томири чириган дарахт каби қулатди.
Гуноҳ: Самуд қавмини дахшатли овоз билан ҳалок қилди.
Гуноҳ: Лут қавмини ер комига тортди
Гуноҳ: Фиръавн ва уни қавмини денгизга ғарк қилди.
Гуноҳ: Қорун ва унинг мол мулкини ерга юттирди
Гуноҳ инсонни қалбини моғор босишига,ғофил бўлиб яшашига ва қалбини муҳрланишига сабаб бўлади.Бизлар ғавфлатдамиз: Кун бўйи вақтни бекорга ўтказамиз.Қанча-қанча вақтларни маза-мадрасасиз гурунгларга, томошахоналарда, номаъқул юмушларга, ғийбатларга сарф қилиб юборамиз.Яратган қудратли зотни эслашга,зикрини қилишга унинг беҳисоб берган неъматига шукрона қилишимизга тилларимиз,баданимиз эринади.Вақт йўқлигини,соғлиги ёмонлигини тоқати етмаётганидан зорланади.Ваҳоланки гуноҳ ишларга ҳамма нарса етарлидек.Гуноҳни оқибати жуда ёмон ва аянчли бўлиши мумкин Ўзи асрасин.Оллоҳни танимаган банда,гарчи у дунё олими бўлиб, етишсада,охират илмидан бехабарлигича қолаверади,Худодан қўрқмайди гуноҳ ишлардан тап тортмайди, дилозорлик қилаверади.

Олтинсой туман “Сўфи Оллоҳёр” жомеъ масжиди имом хатиби К.Азимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here