Аллоҳдан қўрқмаган кимсага мол-дунёни қаердан топишининг фарқи бўлмайди.Унинг ягона мақсади ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам ўғирлик, порахўрлик. Тиланчилик, зўравонлик, ҳийла-найранг, харом нарса савдоси, судхўрлик ,етимнинг молини ўзлаштириш, харом касб (фолбинлик, фохишалик) қилиш, умумхалқ мулкини ўзиники қилиш каби йўллар билан топганидан қорин тўйдиради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Харомдан битган эт учун дўзах муносибдир” деганлар ( Табароний ривояти). Яна бир ҳадисларида “Ким нима еяётгарига эътибор бермаса ( яъни ҳалолми, харомми) Оллоҳ ҳам унга эътибор бермайди”.
Ҳар бир инсон бойлигини орттирган манбаи ва сарфлаган ўрни ҳақида қиёматда жавоб беради. Харом мол топиб, молини харом жойга сарфлаган ҳар бир кимса ҳасрату надомат, пушаймону афсуслар чекади. Кимда харом мол-дунё бор бўлса, у кунга қолдирмай ундан тезроқ қутилсин. Зеро киши ҳаққи у куни олтин кумушлар-у, мол- дунё билан эмас, савоб ва гуноҳ билан ҳисоб- китоб қилинади.

Олтинсой туман “Хўжа Бурхон” жомеъ
масжиди имом хатиби Т. Худойқулов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here