Меҳрибон ва раҳимли Аллоҳ номи ила бошлайман !
Ассалому алайкум мухтарам Ахли жамоа азиз мумин мусулмон биродорлар яне сиз азизлар билан муборак жума кунида дийдорлашиш онлари насиб этганидан яратганга шукр айтамиз Сизларга яхши маълумки хар муборак жума кунида Диний идорамиз томонидан тақдим этилган мавзуларда маърузалар қилиб бахоли қудрат хукмингизга тарғиб этиб келяпмиз. Диний идорамизнинг тавсияси билан июн ойидан бошлаб ҳар бир имом ноиблар ўзлари дастур тайёрлаш ҳақида қарор қабул қилинди Бугунги ўзимиз тайёрлаган илк мавзуни Ватанни севмоқ иймондандир деб қуйдик Бугун ушбу мавзуда сизларга кучимиз етгунча имкон қадар маъруза қиламиз.
Авалом бор ҳеч қачон ҳеч бир нарсага тенглашилмайдиган фақат мўтабар онажонларимизга мингзалувчи ягона сўз бу Она ватан! Шундай мустақил Ўзбекистондек гўшада туғилиб, тетапоя бўлиб вояга етаётганимиздан, шундай бир жаннат макон ўлкада умргўзаронлик қилаётганимиздан Яратганга бор умримиз давомида, минг-минг шукурлар ва тахсинлар айтсак арзийди. Илохим шу ватанимизнинг тинчлиги, осмонимизнинг мусоффолиги, хотиржамлигимиздан дарак бериб турган ўлкамизга кўз тегмасин. Сиз ва бизлар бахтли инсонлар эканмиз-ки, мана шунақа маърифий ва хайрли қолаверса савобли бўлган маърузаларимизни тайёрлиб хукмингизга хавола қилиб турибмизнинг гувохи бўлиб турибсиз.
Ватанни севмоқ деганда барчамиз туғилиб вояга етган жойимиз, маҳалламиз, қишлоғимиз умуман болаликдан катта бўлиб униб-ўсган гўшамизни англаймиз. Ватанга бўлган муҳаббатни Сарвари коинот Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо салоллоху алайхи васаллам ўзларининг муборак хадисларида шундай таъкидлаган эканлар “Худбил ватани минал иймон” яъни ватанни севиш бу иймондандир деганлар. Қалбида иймони бўлган, иймони мусоффо бўлган, соф бўлган инсон хақиқий ватанга мухаббат уйғота билади деган эканлар.
Аллоҳнинг каломи қуръон-у аъзиму шанда мархамат қилиб ёзилган эканки “Вала қод каррамна бани одам” биз одам болаларини азиз ва мукаррам қилиб яратдик деб Аллоҳ каломи қуръонда хабар беради. Одамнинг азизлиги, инсоннинг мукаррамлиги ватанига бўлган шу муҳаббатида ўзини аксини топади. Энди шоирларимиз, олимларимиз, ёзувчи адибларимиз жуда кўп жилд-жилд китобларни ватан хақида, ватан ишқида битган бўлсалар хам, охирги замон пайғамбари Муҳаммад Мустафо саллолоху алайхи васаллам маккадан мадинага хижрат қилган пайтларида (кўчган пайтларида) орқаларига бир назар солиб агар қавмим мени мажбур қилмаганларида эди туғилиб ўсган диёримдан, маккаи мукаррамадан чиқиб кетмаган бўлар эдим деган гапларни таъкидлаган эканлар.
Салафи солихинлар ватанга берган таъбирларида таъкид қилиб айттган эканларки, ватан мисоли бир боғ бўлса яшнаб турган шу боғни қуритаман дейдиган ёзни саратонлари бор, гуллаб турган боғни қуритаман дейдиган қишни қахратонлари бор лекин хар бир шу ватанда ўсган инсон шу ватанни боғбони, яне шу боғнинг боғбони бу боғни қуритмаслик учун керак бўлса юрагини қони билан суғорсин деган эканлар. Энди албатда юракнинг қони билан суғариш бу маъжозий маънода айтиладики буни кенг тушинишимиз учун албатта. Ватанга бало келадиган бўлса, бир мусибат келадиган бўлса керак бўлса қонимизни тўкиб бўлса хам, жонимизни фидо қилиб бўлса хам шу ватанни химоя қилишга отланиш, ватанда усиб турган, униб турган хар бир фуқорони, хар бир инсонни зиммасидаги улуғ вазифанинг биттаси экан. Хаттоки “Гунохи кабиралар” номли китобда келтириладики оғир гуноҳлардан бири бу ватан химоясидан қочиш, ватан бошига мусибат келганда, оғир кунлар келганда ватан химоясидан қочиш катта гунохи кабиралардан биттаси деб таъкид қилинган эканлар.
Энди ватанга келадиган бало менга келсин деб қабул қилинишни китобларимизга мурожоат қиладиган бўлсак бобомиз Бобур Мирзонинг фарзандлари Хумаюн Мирзо дардга чалиниб қолиб ўринда ётиб қолган пайтлари, сакаротда ётган оғир бир пайтларида Ўша даврдаги олимлар, уломалар маслихат беришибдики: ўзингиз энг яхши кўрган нарсангизни Аллоҳ учун тасаддуқ қилинг, шу фарзандингиз учун тасаддуқ қилинг шоядки шифо Аллохдан Аллох шифони берса деганларида Хазрат Бобур Мирзо бобомиз хаммамизга ибрат бўладиган бир ишни қилган эканлар: уринда ётган Хумоюн Мирзони атрофидан айланиб яратганнинг даргохига юзланиб шундай дуо қилган эканларки: Парвардигоро шу фарзандимни дунёга келишида сабаб бўлган отаман боламни мендан бошқа яхши курган инсони йўқ, мендан яқин бирор кимсаси йўқ болам учун мен ўзимни тасаддуқ қилдим, ўзимни фидо қилдим шу болам учун мени жонимни олгин Шу фарзандимга келадиган бало, фарзандимга келадиган мусибат менга келсин фарзандимга бало келмасин деб йиғлаб туриб дуо қилган эканлар. Яъни бу нарсада мухтарам ватандошлар бир тушунча бўлиш керак эканки: Юртга келган бало менга келсин, ватанимнинг бошига келган бало менга келсин нима бўлса хам мен кутарай лекин ватанимнинг бошига мусибат келмасин Хар қандай оразий-самовий балолар келмасин Фарзандлар бекорга етим бўлиб қолмасин, келинларимиз, аёлларимиз бева бўлиб қолмасин, боқувчилар ўзининг хонадонидан жудо бўлмасин. Бирон бир бало келадиган бўлса мени бошимга келсин мен шу балоларни кутарай деган маънода айтилар экан бу сўзлар.
Энди шу йиллар давомида эшитиб гувохи бўлган бир воқияни айтиб бермоқчиман Тошкенти аъзимда яшайдиган бир акамиз бор Оқилжон Шомуродов дейди Асли Сурхондарёлик йигит Бу акамиз Спорт фидратциясининг рахбари вазифасида ишлар эди бир куни шу акамиз таъсирли бир воқияни сўзлаб берган эдилар Ўзбекистонга мусобоқаларда қатнашиш учун хорижий мамлакатдан бир фаластинлик спортчи йигит ташриф қилди дейди: Фаластинлик йигит ватанига қайтишдан бир кун аввал чуқур оғир бир нафас олиб афсус эртага мусобоқа нихоясига етади биз ўз юртимизга қайтамиз деган гапни айтибдилар: шунда биз таъжуб қилдик дейдилар нима учун? Ахир эртан ватанингизга қайтасиз ватанга кетишдан хам ортиқ бахт борми? Сиз ўз юртингизга, яқинларингизнинг хузирига кетасиз-ку нега ватанга қайтиш учун афсус қиляпсиз деб савол берганимизда Фаластинлик меҳмонимиз шундай жавоб қилган эдилар деб сўзлаб берди: Эй биродорлар сизлар бир нарсани яхши қадрига етинглар. Туғри ватанга кетиш бу бахт фарзандларни кўриш, жигарлар билан дийдорлашиш бахт лекин бизни яшаб турган юртимизда уқ авози эшитилиб туради Маълум соатгача, жорий қилинган вақтдан кейин кўчага чиқолмаймиз туғилиб ўсган диёримизда бемалол юролмаймиз на туй хашам, на хурсанчиликни миёрида ўз вақтида ўтказа олмаймиз гумон хавотирда яшаймиз, бирон бир дайди ўқ келиб умримга хотима ясаб қуяди деган қурқув билан, хаёл билан кўчага чиқамиз Лекин сизларнинг юртингизга келганимизда шу нарсанинг гувохи бўлдик-ки биз бу ерда эркин нафас олдик Кечаси ярим тун бўлсин, ёруғ тонг бўлсин бемалол кучаларда юрган одамларни кўрдик фарзандларини қўлларидан етаклаб ота-оналар истирохат қилиб турганларини кўрдик, туйларингиз туйлардек маракаларингиз маракалардек ўтиб турганини кўзимиз билан курдик бирон бир уқ авозини эшитганимиз йўқ бирон бир ножуя харакатларни кўрганимиз йуқ эмин-эркин, бемалол шу юртдан нафас олиб турганларингнинг ўзи бир бахт. Демоқчиманки шундай тинч юртларингизни яхши билиб қадрига етинглар деб гапирдилар дейди. Бу сўзларни эшитиб биз узимиз мутоасир бўлдик дейдилар Хақиқатдан хам шу ватанда юриб, шу ватанда нафас олиб бунчалик ватаннинг қадрига етмаган эканмиз, билмаган эканмиз деган гапларни айтганининг гувохи бўлганмиз.
Уйлаб қарасак хар қанча шу ватанимиз билан фахр қилсак арзийди қулимиздан келгунча шу ватаннинг тинчлиги, осайишталиги учун имконимиз даражада сайи харакат олиб борсак инсонларга ибрат бўладиган хаёт тарзини ўтказсак Аллохнинг рахматига лойиқ бўлар эканмиз.
Ватанни химояси туғрисида салафи солихинлар, ўтган валиюллоларнинг хаётидан шундай ибратли бир хикояларни ёзиб қолдирган эканлар. Хоразимга сон-саноқсиз Чингизхон лашкарлари билан бостириб кирган бир пайтда Шаҳарни жуда хам қаттиқ бир харобага айлантирган пайтларида валиюллолардан бўлган Нажмиддин Кубро қариб қолган бўлсалар хам, ўлими яқинлашиб қолган бир пайтда бўлса хам қўлларига қирол олиб ватан химоясига чиққан эканлар шунда одамлар сиз қариб қолгансиз қуйинг ватан химоясига мана ёшларимиз бор деганларида хам йуқ уша ғурур ватанга бўлган муҳаббат Нажмиддин Куброни хам қуйган эмас эканлар. Шунда душман томонга маълум бўлибдики Нажмиддин Кубродек валилулло зод ватан химоясида турибдилар Элчилар хабар қилишибди Нажмиддин Кубронинг хурмати учун бир соатга жангни тухтатамиз Айтинг чиқиб кетсинлар. Нажмиддин Кубро бу шартни эшитганларида йўқ мен чиқиб кетмайман ватан топталиб турибди, ватанни бошига мусибат тушиб турибди
ватанимни бошига шундай оғир кун тушганда мен ватанни ташлаб чиқиб кетмайман деган жавобни айтибдилар. Бу гапни душман томон эшитгач яна элчиларни юборишибди: Элчилар келиб яна хабар қилишибдики Нажмиддин Кубро ўзлари билан, ўзига яқин бўлган яна юз нафар инсонларни хам олиб чиқиб кетишсин шу валиюллох зоднинг хурмати учун жангни тухтатиб турамиз деб яна бир бор хабар юборишибди. Нажмиддин Кубро йўқ чиқиб кетолмайман ватан топталиб харобага айланиб турибди, қон тўкилиб турибди охирги қоним қолгунча шу ватанимни химоясига ўтаман деб қаттиқ қарорда туриб жангга киришган эканлар. Шу тарзда қаттиқ жанг бўлиб ўтибди жанг нихоясига етгач мурдалар қалашиб ётган майдонни қидириб Нажмиддин Куброни топган эканлар қарасалар бутун вужудларини камонни пайконлари тешиб кетган қонга биланган холатда ётибдилар бир қўллари билан душманни буйнидан ғижимлаб олган кўзлари нафрат ўти билан тўлган бир холатда жон фидо қилганликларини тарих китобларимизда ёзиб қолдирганининг гувохи бўлдик .
Биз хар қанча шундай Нажмиддин Кубродай бобомиз билан фахрлансак арзийди.
Хайвонларнинг тилидан бир зарбулмасал келади куч қувватга тўлган хуккиз буйнида арқон боғланиб бир қозиққа боғланган пайтида бўри келиб саволга тутгар экан. Кучинг бор, қудратинг бор, жуссанг жуда хам катта Нимага бир одамга тобесан? буйнингга сиртмоғ боғланган, қозиққа михлангансан деб сурабди Шунда халиги хуккиз жавоб берган экан мени шу қозиққа боғлаган одамлар меҳрибонлик қилиб емимни беради, сувимни беради пешонамни силаб турибди деган жавобни айтганларида. Бўри туғри сени кучинг бор, қувватинг бор шуларни хизматини қилиб турибсанки пешонангни силаб турибди, овқатингни, емингни бериб турибди Бир кун кўзингдан нур, белингдан қувват кетиб хизматга яролмай қолган кунинг пешонангни силаган шу одамлар буғзингдан пичоқ тортиши муқаррар Туғри мен сенчалик бақуват эмасман, жуссам сенчалик катта эмас кичкина бўлсам хам эркинман тоғдан-тоғда юраман хохлаган жойимга бораман ажал муаллақ етган куни омонотни топшираман кимни қўлида қандай топшираман фақат Аллоҳ билади лекин мен ҳечкимга тобе эмасман деган гапларни айтибди Бизнинг юртимиз тинчлик барқарорлик юрт Барчамизнинг хабаримиз бор 2010 йилнинг тарихида қора бир харфлар билан ёзилган кунлар бўлиб ўтди Қирғизистонда Ушда хам миллатларимизнинг бошига мусибатли кунлар тушган кунларнинг гувохи бўлдик ушандай кунда хам рахматли юртбошимиз мухтарам Ислом бобомизнинг ташаббуслари билан Ўзбекистон ўзини дарвозасини хам миллатларга очиб оғир кунларида дардларига шерик бўлиб қалбини харорати билан иситиб кўзини нури билан қоронғу кунларни ёритиб имкон қадар уларга ёрдам қилишга харакат қилинди Шундай оғир пайтларда хам бизнинг юртимизда битта уқ отилмасдан тинчлик билан, хотиржамлик билан, эминлик билан эркинлик билан янги саналарга қадам қуйдик албатда булар ўзидан-ўзи бўлгани йўқ Юртбошимизнинг ва Давлатимизнинг кунни-кунга, тунни-тунга улаб қилган хизмати, шу улуғ зотларнинг қилган меҳнатининг шарофати билан шундай имкониятларга эришдик Аллоҳ шу ватанимизни бундан хам мусоффо қилсин арозий самовий балоий самовий офатлардан Аллоҳ омонда сақласин эркин эмин нафас олиб турган шу юртнинг қадрига етайлик биргаликда шу ватанимизни обод бўлиши учун керак бўлса хали айтганимиздек маъжозий маънодаги қалбимизни қони билан бўлса хам кўкариб турган шу боғимизни суғориб ватанимизга равноқи учун бор кучимиз билан харакат қилайдик.
Шеробод тумани “Абдуваидхожи” жоме масжиди ноиби Шайдулло Сувонов