Гувохи бўлиб турибмизки махаллалардаги ўтказилаётган маракалар ва маросимларда исрофгарчиликга йўл қўйилмоқда. Махаллалардаги ўтказилаётган маракалар ва унда қўйилаётган таомлар тўйдан фарқи қолмаётганлиги ва “Мен сендан камми” деган шиор остида ким ўзарга эхсон қилишмоқда. Энг аввало эхсон қилганимизда исрофгарчиликга йўл қўймаслик ва шариат кўрсатмасига мувофиқ қилишимиз мақсадга мувофиқ бўлади.
Пайғамбаримиз саллоллохи алайҳи вассалламнинг кўплаб хадисларида исрофгарчиликга йўл қўймаслик ва “Мен сендан камми” деб рақобатлашиб қиладиган эхсондан қайтарганлар. Бунга далил Пайғамбаримиз саллоллохи алайҳи вассалламнинг қуйидаги хадиси яққол далил бўлади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир-биридан фахрланувчи икки кишининг таомини емоқдан қайтарганлар», дер эди».
Маросимдан муддао, аввало, таомга муҳтож кишиларни тўйғазиб, дуоларини олиш ва бу ишни фақат Аллоҳнинг розилиги учун қилишдир.
Таом тортиқ қилинадиган маросимлар зинҳор ва зинҳор риёкорлик, мақтанчоқлик, мен фалончидан камманми, фистончидан ўтказмасам нима қилиб юрибман, қабилидаги ишлар бўлмаслиги керак. Ана ўшандай маънода қилинаётган маросимларда элу-халқимизга тушунтириш олиб боришимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан яни ким ўзарликдан қайтарганлар
Шеробод тумани “Шеробод” жоме Масжиди имом ноиби С.Пўлатов