Ислом таълимотида нафақат инсонлар балки ҳайвонларга ҳам озор бериш қаттиқ қораланган. Мушукни боғлаб қўйиб, унга ўлгунича сув ва овқат бермагани учун жаҳаннам азобига дучор бўлган аёл ҳақидаги ҳадис ҳам зулмнинг оқибати қандай эканидан далолат беради. Айни вақтда, бегуноҳ қон тўкиш, у мусулмон бўлсин ёки бошқа динда бўлсин, исломда оғир гуноҳ саналиб бундай иш учун улкан жазолар белгиланган. “Кимда ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамда абадий қолишдир. Яъни унга Аллоҳ ғазаб қилгай лаънатлагай ва унга улкан жазони таёрлаб қўйгай” Абдуллоҳ ибн Амр р.а Пайғамбаримиз с.а.в дан ривоят қиладилар “Ким зиммийни ноҳақ ўлдирса у жаннат ҳидини ҳидламайди. Унинг ҳиди эса қирқ йиллик масофадан ҳам келиб туради” деб марҳамат қилдилар.

Қон тўкиш исломда энг катта гуноҳлардан экани қуйидаги ҳадисда тасдиқланади. “Абдуллоҳ  ибн Масъуд р.а ривоят қиладилар “Расулуллоҳ с.а.в қиёмат куни инсонлардан даставвал тўкилган қон ҳақида сўралиб ҳукм чиқарилади” дедилар.

Тинч жамиятда фитна чиқариш, одамларни ўлдириш, портлатиш, ўғирлаб кетиш, ўз давлатига қарши чиқиш каби қабиҳ ишлар орқали фитна чиқариш, халқнинг ҳавфсизлиги ва хотиржамлигини бузиб таҳликага солиш, Қуръон кўрсатмасига кўра катта гуноҳ ҳисобланади.

Исломда ҳақли равишда ҳукмдорлик қилаётган мусулмон раҳбарлар қўл остида халқ тинч яшаб келаётган вақтда бош кўтариб фитна чиқарганлар боғийлар (арабча “душманлик қилувчи”) тоифасига киритилган. Уламолар ҳукмига кўра, шариатда боғийларга қарши курашда фуқаролар бор имкони билан давлатга ёрдам беришлари шарт.

Ваҳба Мустафо Зуҳайлий олим айтади: агар боғийлар уруш вақтида ўлдирилса қолганларни (боғийларни) бу ишдан қайтариш мақсадида уларнинг маййитлари ювмай ва жаноза ўқимай кўмилсин дейди. Бурҳониддин Марғилонийнинг машҳур “Ҳидоят” асарида ҳам боғийлар ҳақида тўхталиб,  динда исёнчи кишилар ўлдирилса жаноза ўқилмаслиги таъкидланган.

 

 Олтинсой туман “Хўжа Бурхон” жоме масжид имом хатиби  Т.Худойқулов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here