Аллоҳ таолога беадад шукрлар бўлсинки,мамлакатимиз мустақил деб эълон қилинганидан бери ўтган қисқа вақт давомида юртимиз фуқаролари ҳаётида кўплаб янги ўзгаришлар содир бўлди.Мана шу янгиликлар ичида энг каттаси ва шукру таҳсинга сазовори мусулмонларимизнинг диний эркинликка эришишларидир. Дарҳақиқат йиллар давомида ота боболаримизнинг эришолмай келган орзу умидларини кўриш сизу бизларга насиб этди.Ўтган вақт давомида минглаб янги масжидлар,ўнлаб мадраси олий диний таълим муассасалари очилди. Ислом цивилизация маркази, Ислом академияси ташкил қилинди.Юртимиз фуқароларидан ҳар йили минглаб мусулмонлар ҳаж ва умра зиёратига ҳеч қандай тўсиқсиз бориб келмоқдалар.Диний байрамларимиз бўлган Рамозон ва Қурбон ҳайитлари ҳуқуматимиз томонидан қонуний дам олиш куни қилиб белгилаб берилди.Мусулмонларимизнинг диний ва маънавий эҳтиёжларини қондириш мақсадида турли мавзудаги диний адабиётлар чоп этилмоқда.Ўтмишда ўтган алломои замонлар бўлмиш,нафақат халқимиз,балки бутун ет юзидаги кишиларга диний ва дунёвий соҳаларда устозлик қилиб кетган аждодларимизнинг хотиралари тикланиб,қолдирган маънавий меросларини ўрганиш устида илмий ишлар олибб борилмоқда.Бундан ташқари,яна кўплаб ижобий ўзгаришлар ва янгиликлар бўлиб турганига барчамиз бирдек шоҳидмиз.Албатта бу улуғ неъматлар Аллоҳ таолога ҳамду сано ва беадад шукрлар бўлсин. Зеро Парвардигори олам шукр қилувчиларни ёқтиради ва шокир бандаларига неъматларини яна ҳам зиёда қилиб беради. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қиладики:Яъни “Яна Роббингиз эълон қилган(бу сўзлар)ни эслангиз: “Қасамки агар (берган) неъматларимга шукр қилсангизлар,албатта (уларни янада) зиёда қилурман. Борди- ю ношукрчилик қилсангизлар. Албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир.” (Иброхим-7)” дарҳақиқат, Аллоҳ таоло инсонларга беҳисоб неъматлар берган. Мана шу неъматлар ичида энг улуғларидан бири тинчлик ва осойишталик неъматидир.Тинчлик ва хотиржамлик бўлган юртда ривожланиш ва тараққиёт бўладиАллоҳ таоло юртимиз фуқароларини мана шу неъмат билан ҳам сийлаб,мамлакатимизни самовий арозий бало ва офатлардан ҳифзу ҳимоя қилиб турибди. Албатта Парвардигори олам ҳеч нарсани бесабаб яратмаган. Юртимизнинг тинчлигига ўз навбатида мамлакатимиз раҳбариятининг бу соҳада олиб бораётган саъй-ҳаракатлари ҳам муҳибм сабаблардан саналади. Росулуллоҳ с.а.в дан ривоят қилиган ҳадиси шарифнинг бирида: Яъни “Икки неъмат борки, кўпгина одамлар унинг қадрига етмайдилар-сиҳат саломатлик ва хотиржамликдир” Яратганга беадад шукрлар бўлсинки, ушбу неъмат сояси остида, тинчлик ва осойишталикдан оқилана фойдаланган ҳолда диёримизда бунёдкорлик ишлари олиб борилиб,улар жадал суратларда давом этмоқда. Аллоҳ таолонинг Яъни: “Эсланг, (Эй Муҳаммад,) Роббингиз фаришталарга: “Мен ерда халифа (Одам) яратмоқчиман” деганида…” деган оятини (Бақара-30) муфассирлар шарҳлар эканлар: “Унда ер юзини обод қилиб,уни гуллатиб-яшнатиш,одамлар учун қулайликлар туғдириш каби масалалар назарда тутилган” деб изоҳлаганлар.Дарҳақиқат,инсон ўзининг ана шундай салоҳияти билан бошқ махлуқотлардан устун туради.Барчамиз бу дунёмизни обод қилиш билан бирга охиратимиз учун кўпроқ савобни захира қилиш мақсадида елиб югурамиз.Қолаверса, вафот этганимиздан сўнг ҳам , номаи аъмолимизга савоб ёзилишига сабаб бўладиган амалларни қилишга ошиқамиз. Бу ҳақда қуйидаги ҳадис ривоят қилинган: Яъни; Абу Ҳурайра (р.а) ривоят қиладилар, Росулуллоҳ(с.а.в) айтдилар “Қачонки инсон вафот этса,унинг амаллари ҳам тўхтайди,лекин уч жиҳатдан у нинг амал дафтарига савоб ёзилиб туради; Садақаи жория,одамлар фойдаланадиган илм, ва орқасидан дуо қиладиган солиҳ фарзанд” демак инсон ўз ҳаёти давомида кишилар манфаати учун бирор ишни амалга оширса,унга доимо савоб ёзилиб туради.Ҳозирги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳам садақаи жорияга яққол мисол бўла олади.Юртимиз раҳбари бошчилигида қанчадан қанча кўприклар,йўллар,ўқув даргоҳлари, турли корхоналар қуриб битказилди ва яна қанчасини қуриши давом эттирилмоқда.
Мўмин киши нима иш қилса, Аллоҳ таолонинг розилигини топишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.Аллоҳ таолонинг неъматларига шукр қилиш ҳам Унинг розилигига эришишга сабаб бўлувчи омилдир.Бу ҳақда Қуръони каримда шундай марҳамат қилади; Яъни “…Агар шукр қилсангизлар (ва имон келтирсангизлар) У сизлар учун рози бўлур….” (Зумар,7) Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг неъматларига шукр қилувчи бандаларидан айласин/
Бойсун тумани бош имом хатиби З.Чориев