У ҳақни (Аллоҳни) инкор қилиш ва одамларни арзимас санашдир.
Муҳаммад с.а.в
Инсоний феъл атворнинг бир тоифаси борки у одамни инсонлардан буткул ажратиб қояди.Унинг дастидан минг йиллар мобайнида фаришталарга дарс берган Азозил тавқи лаънатга учради ва шайтон номини олди.Унинг дастидан қанчадан қанча олимлар жоҳилликка ,бойлар фақирликка юз тутди.Ҳатто умрини фақат тоат ибодат билан ўтказган обид зотлар у сабаб дўзахнинг қарига улоқтирилади.Бу аслида айтилиши ёзилиши ва ҳажми кичик бўлишига қарамасдан айтилганда бутун ер ва самони ларзага соладиган “Кибр” номли иллатдир.
Одамзот томонидан йўл қойиладиган энг катто хатолардан бир бу кибрланишдир.У жамиятда яшовчиларнинг бир бирига бўлган муносабатини бузади.Мутакаббир кишига нисбатан инсонлар қалбида нафрат уйғонади. Чунки, мутакаббирлардан яхшилик чиқмайди.Мутакаббир инсон Аллоҳнинг бандаси ва қули бўлгани ҳолда унинг нафси доим кибр туфайли барчадан улуғлик даъво қилади ва ҳаммадан ўзига нисбатан таъзим ва ҳурмат кутади. Лекин ҳеч қачон унга эриша олмайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
“Уларнинг дилларида шундай кибр бордирки, улар ўшанга етувчи эмасдирлар”.
(Ғофир сураси 56-оят)
Аллоҳ таоло Қурон каримда яна шундай марҳамат қилади:
“ Ер юзида кибрланиб юрма!Чунки сен (оёқларинг билан) зинҳор ерни теша олмассан ва узунликда тоғларга ета олмайсан”.
(Исро сураси 37-оят)
Ояти каримада одамзот ким бўлишидан қатъи назар инсон еканлигини унутмаслиги кераклиги кибрланиб юриш туриши ўзгармаслиги кераклиги таъкидланган.
Абдуллоҳ (р.а)дан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ (с.а.в):
“Қалбида бир дона ачитқи уруғи оғирлигида иймони бор одам дўзахга кирмайди. Қалбида бир дона ачитқи уруғи оғирлигида кибри бор одам жаннатга кирмайди.” – дедилар.
Бу ҳадисдан маълум бўладики нафақат кибрланиб юриш балки кўнглида заррача ҳам кибрнинг пайдо бўлиши кишини қаттиқ гуноҳкор қилиб қойади. Камтарга камол ёр деганларидек, Ислом динимиз биз мўмин-мусулмонларни камтарликка буюради. Инсоннинг асли тупроқдан яратилишининг ҳикматларидан бири, тупроқда оғирлик, камтарлик, хокисорлик хусусиятлари мавжуд. Демак, инсон ўзининг аслига боқиб, ана шунга монанд тарзда ҳаёт кечирмоғи лозим бўлади. Манманлик қилиб, ўзгаларга беписанд муомалада бўлиш, мол-дунё, обрў-эътиборга алданиб кибрланиш оқибатида киши дўстлари, қариндошлари ва эл-юрти олдида ҳурматини йўқотади.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки хар бир инсон илмидан, амалидан , молу дунёсидан ва фарзандларидан кибрланиб кетишдан сақланмоғи лозим.Акс ҳолда икки дунёда ҳам хору зорликка мубтало этилади.Қисқа қилиб айтганда мутакаббирликнинг боши залолат охири надоматдир!
Денов туман Имом Бухорий жомеъ масжиди имом ноиби А.Воситов