Ато  қилган  неъматлари  учун  Аллоҳ  таолога ҳамдлар, У Зотнинг  бизга юборган  набийси  Муҳаммад  с.а.в  да  дуруду саловотлар  бўлсин  ва  У  зот  с.а.в  нинг  аҳли  байтлари, асҳобларига  саломлар  бўлсин. Аллоҳим  ўзгаларга  ўргатган ва  ўзим  ўрганадиган  илмларимда  мени  ўз  ҳолимга  ташлаб  қўйма. Ёзадиган  нарсаларимдан  оладиган  насибам  нафсимнинг  бирор  махфий  истаги, ёхуд  шайтон  ёки ҳою-ҳавас  ортидан  келадиган  манфур  мутаассиблик (фанатизм)  бўлишимдан  паноҳ  сўрайман.

Аҳли  сунна  ва  жамоа  мазҳабларига  мансуб  олимлар  ҳам  қавмлар  ҳам  қадимдан ўта  камтар  бўлишган.мақтанишни  ҳам,мақташни  ҳам  ўзига  эп  кўришмаганлар.  Шунинг  учун  бўлса  керак  ҳозирда  баъзи  бемазаларнинг  мақтанчоқликлари, ўзлари “Олим”  деб  олган  уч-тўрт  кишини  осмонга кўтариб  мақташлари  бу  ҳақиқатни  билганлар  учун   жуда  эриш  туюлади. Бу  нарса  айрим   сирлардан  бехабар  қилишларини  алдаб  қўйиши  ҳам  мумкин.  Шунинг  учун  ҳам  ҳозирги  кунда  мазкур  сохта  мақтовларни  кўпчилик тушунмаслиги  ва  алданиб  қолиш  ҳолатлари  кузатилмоқда. Худди  бемазҳабларнинг “имом”  лари, “Аллома” лари  бору  аҳли  сунна  ва  жамоаники  йўқдек…

Ҳақиқатда  эса  асло  бундай  эмас. Аслида  мусулмонлар  умматининг   ҳақиқий  имомлари  ва  буюк  алломалари  асосан “Аҳли  сунна  вал  жамоадан”  чиққан  ва  шундай  бўлиб  келмоқда.  Мусулмонлар  оммасига  ушбу  ҳақиқатни  англатиб  бориш  ниятида   (Ислом.уз)  интернет  порталида  бўлим  очилиб, аҳли  сунна  вал жамоа  вакиллари  бўлган,  замонамизнинг  кўзга  кўринган  олимлари  ҳақида  маълумотлар  берилиб  борилаяпди. Бу м ақсадда  алломаларимизнинг  асарлари  чоп  этилмоқда.

Ҳозирги  кунда  мазҳабларни  рад  этувчи  кимсалар  кўпайиб  бормоқдалар, улар асосий  мазмун  моҳиятида  қуйидагиларни  айтиб  келмоқдалар. Улар  мазҳабдан бирини  ушласа, кофир  бўлиши, мужтаҳид  имомларга  эргашганларни  ахмоқга,  нодон  ва  адашган  деб  сифатланиши,  улар  ўз  динларини  парча-парча  қилганлар  ва  гуруҳларга  бўлиниб  олганлардан  экани. Улар  Аллоҳ  таоло  “Оллоҳни  қўйиб  ўзларининг  ҳабр  ва Роҳибларини ҳамда  Масиҳ ибн  Марямни  Робб  тутдилар.”  (Тавба-31) оят.  Деб  айтган  кимсалар  тоифасидан  эканлари, улар амаллари  юзасидан  энг  зиёнкор, бу  дунё  ҳаётидаёқ  сай-ҳаракатлари  ботил  бўлган, ўзлари  эса  гўзал  иш  қиляпман  деб  ҳисоблайдиганлар  қаторида  эканлигидадир.

Ҳозирги  кунда  мазҳабга  эргашмайдиган мазҳабсизлар  хар-хил  мисоллар  билан  Қуръон  ва Суннат  турган  жойда  бу  мазҳабларга  эргашиш  мутаассиблигини  исботлашга  ҳаракат  қилишмоқдалар, бунга  қуйидагилар  ҳам  далил  бўлиши  мумкин: Росулуллоҳ с.а.в дан  Ислом  ҳақида  сўраган  Жаброил  ҳадисини,  “Ислом  бешта  нарсада  бино  қилинган”  ҳадисини, “…Бир  киши  Набий с.а.внинг  ҳузурларига  келиб:  “Эй  Аллоҳнинг  Росули, менга  бир  амални  кўрсатингки, мен  уни  қилсам, жаннатга  кирайин,”  деди, Шунда  У  Зот с.а.в: “Аллоҳдан  ўзга  маъбуд  йўқ  деб  шаҳодат  келтирасан” дедилар”  ҳадисини, Бир  киши  келиб, Туясини  Росуллуллоҳ  саллолоҳу  алайҳи  вассалламнинг  масжидлари  яқинида  чўктирди. Кейин  У Зотнинг  олдиларига  кириб, Исломнинг асосий  арконлари  ҳақида  сўради”  ҳадисини  келтирадилар. Сунгра  муаллиб  шунга  асосланиб  Ислом  бир  оғиз  калима  ва  ҳар  қандан  аъробий ёки мусулмон  тушуниб  олса  бўладиган  енгилгина  ҳукмлардан  ташқари  нарса  эмаслигини,  уни  тушуниш  шу  даражада  осонки  на  имомга  тақлид  қилишга  ва  на  бирор  мужтаҳиднинг  этагидан  тутишга  муҳтож  бўлмаслигини  такидлайди. Охирига  бориб  мазҳаблар  аҳли  илмларнинг  қарашлари   ва   айрим масалалардаги  тушунчалардан  бошқа  нарса  эмаслигини, ана  шу  қарашлар  ва  тушунчаларга  эргашишни  Аллоҳ  таоло  ҳам  унинг Росули  ҳам  ҳеч  кимга  фарз  қилмаганлигини  айтадилар. Шуларга  асосланадиган  бўлсак  тўрт  мазҳабдан  бирига  ёки  бошқасига  амал  қилиш  фарз  ҳам  суннат  ҳам  эмас. Мусулмон  одамга  улардан  айрим  биттасига  амал  қилиш  лозим  эмас, аксинча  ким  барча  мусулмонларни  улардан  айнан  биттасини  ушлаб, бўлса  бас  у  муттассиб  ва  у  кў-кўрона  эргашиб қўйгандир  деб  ҳисоблайдилар. Сўнгра  буларнинг  ўз   Динларини  парчалаб  гуруҳларга  бўлиниб  олганлар  тоифасидан  эканлигини  исботлашга  ўтадилар. “Исломга  амал  қилиш  Қуръон  ва  Суннатга  амал  қилишдан  ўзга  нарса  эмас, бу  иккиси хатодан  масъумдир. Аммо  мазҳаббоши  имомларга  эргашишга  келсак  Қуръон  ва  Суннатнинг  ҳукмини  қўйиб  ббошқасига  ўтишди. Бу  эса  Масъумга  эргашиш  ўрнига  Масъум  бўлмаган  адашадиганларга  эргашдилар”  деган  далилни  келтирадилар. Шундан  сўнг  Қуръон  ва Суннатдан  кўра  имомларнинг  гапларига  тобе  бўлишни  афзал  деб  бьилган  ана  у  кимсаларага  лаънат  тошларини  отишга  ўтадилар,  Қуръон  ва  Суннатдаги  далилларни  чуқур  ўрганганига қарамасдан  яна  имомларнинг  гапларига  ёпишиб  олишларин  танқид  қиладилар  ва  мазҳаббошларни  гапларини  айтиб  уларни  ёмонлашга  ўтадилар.

Ҳозирги  кунда  давлатимизда  амалга  оширилаётган    ислоҳотлардан  Юртбошимиз томонидан   динини  халқимизга  тўғри  етказиш  учун  чуқур  ислоҳотлар  ўтказилмоқда.  Улар  қаторида Мазҳабсизликка  қарши  курашиш  мақсадида  Исломий  ўқув  юртлар, жумладан; Тошкент Ислом  Институти,  Бухоро Олий  Мадрасаси, ва  10 та  мадраса, кейинги  йилларда  соф  мутахассислар  тйёрланишига  алоҳида  ўрин  ажратилмоқда  бундан  ташқари Президентимиз  ташаббуси  билан2018 йилда  Тошкент  Ислом  Университети- Халқаро  Ислом  Академиясига  айлантирилиши  ва  бу  ўқув  юртида  Исломшунослик  факултети  очилиши  юртимизда  Ислом  Динига  ажратиладиган  кенг  ўрнини  кўрсатиб  бермоқда. Бундан  ташқари  Тошкент  шаҳрида 2018 йил  17 апрелдаги “Диний  маърифий  соҳа  фаолиятини  тубдан  такомиллаштириш  тўғрисида”ги  Ўзбекистон  Республикаси Президентининг  фармони  ва  бу  фармонга  асосан  сўнги  йилларда  мамлакатимизда  ташкил  этилган “Ислом  сивилизатция  маркази, Ислом  академияси, Мир араб  Олий  мадрасаси, Имом  Бухорий  ва Имом  Термизий  халқаро  илмий  тадқиқот  марказларини  ишини  янада  такомиллаштиришда  алоҳида  тўхталдилар  ва  Самарқандда  Олий  ҳадис  мактаби  очиш  тўғрисида  фармон  чиқардилар, Термиз  шаҳрида  “Имом  Термизий” мадрасаси  очилдилар”  Бу  каби  ислоҳотлар  Ислом  динимизни  халқимизга  етказиб  берадиган  чуқур  билимга  эга  бўлган  мутахассисларни  тайёрлаш  кўзда  тутилмоқда. Бу каби  ўзгаришлар, ислоҳотларнинг   доимий  ва  давомли  бўлиши  учун  шукрона  келтиришимиз  лозимдир

“Назарий”  жоме  масжиди  имом хатиби Исмоил Менглиев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here