Биз Муҳаммад алайҳиссалом умматларига Аллоҳ Таъоло сон-саноқсиз неъматлар бериб бошқалардан афзал қилиб яратди.Бу неъматларни қадрига етишимиз учун Буюк Роббимиз Қурони Каримда хабар берди.»Шунингдек, сизларга барча сураган нарсаларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг неъмат (лар) ини санасангиз саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан инсон (ӯзига) ӯта золимдир ва (Роббига) жуда ношукрдир» (Иброҳим сураси 34-оят.)
Сиз нима хоҳлаган бӯлсангиз Аллоҳ барчасидан берди Аллоҳ сизга берган неъматларини санашга ҳаракат қилсангиз санай олмайсиз. Биттадан санашга ҳаракат қилсангиз ҳеч қачон санай олмайсиз. Инсон жуда ҳам золимдир, инсон жуда ҳам ношукрдир. Шу даражада ношукрмизки, ҳеч қайси даврда Муҳаммад алайҳиссаломнинг уммати биз каби бунча имкониятларга эга бӯлмаган. Аллоҳ осмоннинг, ернинг ва бутун барака эшикларини устимизга очиб қӯйди. Ҳар хил неъматлар бор, турли имкониятлар бор, бунча гӯзалликлар бор аммо қаердасан ШУКР?
Эй ношукр инсон Аллоҳ буларни сени қӯлингдан олади, бу сенинг қӯлингдагилар канча одамнинг орзусидир, қанча одамнинг дуосидир.
Биз қачон бундай ношукр бӯлиб қолдик, кеча қотган нонимиз бор эди, меҳр оқибатимиз бор эди, Роббимизга саждамиз бор эди, ҳозир ҳар нарсамиз бор аммо шукримиз йӯқ. Эътибор беринг Аллоҳ нима деяпти. «Яна Роббингиз эълон қилган ( бу сӯзлар) ни эслагиз:»Қасамки агар ( берган неъматларимга) шукр қилсангиз албатта (уларни янада) зиёда қилурман. Бордию ношукрчилик қилсангиз албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир» (Иброҳим сураси 7-оят.)
Фузайл ибн Иёз рохматуллоҳи ъалайҳ: «Ким қалби билан Аллоҳ таъолонинг неъматларини таниса, тили билан унга ҳамд айтса неъматларнинг фақат зиёдасини кӯради»- деганлар.
Ҳазрати Алӣ розияллоҳу ъанҳу:»Неъмат шукрга шукр эса зиёдаликга боғлангандир. Шукр кесилмагунча зиёдалик кесимайди. Яъни, кимки шукр билан ризқланган бӯлса, зиёдалик билан ризқланибти» деганлар.
Аллоҳ таъоло келган балоларга сабр қиладиган, берган неъматларига шукр қиладиган, ӯзи рози буладиган бандаларидан қилсин. Юртимизни тинч, осойишта, обод ва фаровон айласин.

«Қадимий Дарбанд» жоме масжиди имом ноиби Мирзоев Маъруф

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here