Маълумки Хозирги пайтда жахонда кечаётган глобал сиёсий жараёнлар, турли манфаатдор кучларнинг ўз мақсадлари йўлида олиб бораётган геосиёсий ўйинлари оқибатида мустакиллик йўлига ўтган ёш мамлакатларнинг тинчлиги ва хавфсизлиги катта хатар остида колаяпти. Айникса, халкаро сиёсатда дин омилидан фойдаланишга урғу берилаётгани бу хатарни янада кучайтирмокда. Мухолифларимизнинг муқаддас динимиз асл мохиятини бузиб кўрсатиш билан ундан ўз манфаатлари ва қабих режалари йўлида фойдаланишга уринишлари тобора авж олаяпти.
Бу ғаразли харакатлар таъсиридан минтакамиз четда колаётгани йўқ. Кейинги пайитларда Марказий Осиё худудида хам айрим диний- сиёсий ва экстремистик кучлар динни сиёсийлаштиришга, шу йўл билан одамлар, хусусан, ёшлар онгига таъсир ўтказишга зўр бериб интилишмоқда. Бу эса Исломнинг инсонпарварлик ғояларини обрўсизлантиришга сабаб бўлмокда”. Бундай қабих хатти- харакатларнинг мамлакатимиз тинчлиги ва осойишталигига рахна солиши, миллатлараро ва динлараро бирдамликка путур етказиши, одамларни бир-бирига қарши турли гурухларга бўлиб ташлаши, улар орасида фитна ва бузғунчилик ғояларини ёйиши кундай равшан.
Бундай кенг микёсли ва пухта уйланган хуружларга кандай омилларни карши куйиш мумкин? Бунинг учун энг олдин одамларимизга мукаддас соф диний манбалар асосида бузғунчи окимларнинг дин омилидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланаётганлигини, уларнинг харакатлари мутлако гўзал динимиз қарашларига зид эканлигини аниқ хужжатлар оркали исботлаб бермок лозимдир. Аслида бу дин хар кандай зулм, қотиллик, бировга озор етказишдан бутунлай холи, энг гўзал ва эзгу амалларни бажаришга чақирувчи соф диндир.
Маълумки, Интьернет оламида ёшларни онгини захарлаш кун сайин авж олмокда биз имом хатиблар бунга жимгина караб турмасдан ёшларни бунинг зарарлари туғрисида тушунтириб бориш лозимдир.
Шурчи туман бош имом-хатиби А. Хабибуллаев