Аллох Таолонинг инсонга ато этган улуғ неъматларидан тил, сўзлаш салохияти буёк неъматдир.
У ўзаро муомала – муносабатвоситасидир. Унинг жисми кичик бўлса-да, масъулияти оғир, вазифаси улкандир, тоат ҳамда исённинг энг юқори бўлган имон ва куфр тилда номойон бўлади.
Одамларни яхшиликга ундовчи, хидоятга чорловчи, ахлоққа чақирувчи, энг гўзал сўзлар хам, аксинча, ўзгаларга озор етказувчи, ғийбат – йолғон, фисқ – фужур ва фахш маъноларини ифодалаган ёмон сўзлар хам ана шу тилдан чиқади.
Пайғамбаримиз ( С.А.В ) “ Кимнинг тили ва қўлидан мусулмонлар саломат бўлса , у комил мўминдир,” дегандир. ( Имом Муслим ) Бу хадисдан инсон камолотга етиш учун тил, қўл ва барча аъзолар билан озор беришдан сақланиш лозимлиги тушунилади .
Киши энг оғир вазиятда хам гапираётган гапини идрок этиши қилаётган ишига жавобгарлик хиссини туйиши лозим. “ Сўзни буёк этсан ўзинга буёклик келтирарсан, “ дея бежиз айтишмаган харрати Алишер Навоий.
Баъзан ғазабланганимизда ўзимизни хақ деб билиб, хақоратомуз сўзларни айтиб юборамиз. Аммо бу билан жахилдан хам, аламдан хам тушмаймиз. Бунинг ёмон томони, айтган сўзимиз ўзимизга қайтиши мумкунлигини ўйлаб хам кўрмаймиз. Динимиз хар бир мусулмонни ўзаро хам , ўзгага хам зулим қилишдан қайтарган.
Донишманддан “ Қайси захар кучли? “ дея сўралганида “ Тилнинг захри ,” деб жавоб берган экан. Тилдан етган жарохат ўрни битади, бироқ тил яраласа йиллар ўтиб хам тузалмаслиги шундадир.
Аллох таоло кечиримли зот, кечиримли бандаларини севади. Гўзал ахлоқли, нафси ва қалбини поклаган мўмин ўзига хам ўзгага хам ўзгага хам зиён етказмайди.
Набий ( С.А.В ) амакилари Аббос ( Р.А ) га : “ Сенинг гўзаллигинг мени лол қолдиради” дедилар. У : “ Эркак кишининг гўзаллиги нима, эй Аллохнинг расули? ” деди. “ Тил дедилар ” .
Ҳаёт тил билан бошланади , хаёт тил билан адо бўлади. Шу боис ҳаётга келажак инсонни : “ Тили чиқибди ” дейди. Хаётдан кетажак инсонни : “ Тилдан қолибди ”, дейди. Қаламқошни суйдирадиган – асали тили, қаламқошни куйдирадиган оғиз тили.
Маърифатпарвар аллома Абдулла Авлоний “ Сўз инсоннинг даража ва камолини, илм ва фазлини ўлчаб кўрсатиладиган тарозидир, ” дейди. Дархақиқат , сўз жами яратилган яратиқлар ичида фақат инсонгагина берилган бахосиз неъматдир.
Бир киши Умар ибн Абдулазиздан ( Р.А ) : “ Қачон гапирай ?” деб сўради , Амир: “ Жим бўлишни хохлаганига, ” деб жавоб қилди . “ Қачон жим бўлай? ” деб сўради , ўша киши . жавоб қуйидагича бўлди: “ Гапиришни хохлаганингда ”.
Аллох таоло Қурони Каримда шундай мархамат қилади: “ Эй мўминлар! Аллоҳдан қўрқингизва тўғри сўзлангиз! ( Шунда Аллох ) ишларингизни ўнг ва гунохларингизни мағфират этар. … ” ( Ахзоб 70 — 77 )
Кимдир илм ўрганади, кимдир иморат қуради, хар хил кунларни ўтказади. Яхши кунлар учун шукроналар айтиб мусибат келганида чин этиқод билан сабирда бўлиш, мўмин кишининг гўзал фазилатидир.
Нақл қилишларича Подшох Хусайн Бойқаро талабаларига Сабоқ бераётган дўсти Алишер Навоийга яқин бориб , кўрсаткич бармоғи билан бошига ишора қилибди. Алишер Навоий эса унга жавобан бармоғи билан тилига қилади. Подшох “ Тушундим ” дегандай бош ирғийди-да , ортига қайтади. Талабалар ажабланиб, Навоийдан сўрашади. “ Бунинг жавоби оддий, дейди шоир, — дўстим мендан бошга бало нимадан келади, деб сўради. Мен бўлсам тил деб жавоб бердим , ” дейди.
Тил инсон аъзолари ичидаги энг кичиги бўлишига қарамай , у бошқа аъзолар қила олмайдиган ишни қила олишга қодирдир. Пайғамбаримиз ( С.А.В) хадисларини бирида : “ Банданинг имони мукаммал бўлмайди , токи қалби тўғри бўлмагунча. Қалби тўғри бўлмайди, Токи тили тўғри бўлмагунча” деганлар.
Аллох таоло бундай мархамат қилади : “ Бас ( эй мухаммад ) Менинг шундай бандаларимга хушхабар беринки, улар гапни тинглаб сўнг унинг гўзалига ( фойдалисига ) эргашадилар. Айнан ўшалар Аллох ҳидоят этган зотлардир ва айнан ўшаларгина ақл эгаларидир. ( зумар 17-18).
Тил инсонни ақл идроки ва маънавиятини номоён қилувчи асосий аъзодир. Шунинг учун хам Пайғамбаримиз ( С.А.В ) : Мўмин кишининг тили қалбининг орқасида бўлади. Мунофиқнинг тили эса қалбининг олдида бўлади. Мўмин киши аввал ўйлаб кейин сўйлайди. Мунофиқ эса аввал сўйлаб кейин ўйлайди.
Дархақиқат мусулмон киши Жамият учун фақат яхшиликни раво кўрмоғи ёмонликдан тийилмоғи ва бошқаларга азият беришдан узоқда бўлмоғи лозим, бу бежиз эмас албатта. Зеро сўз яъни тилдан етадиган озор қўлдан етадиган зарардан аввал зикр этилиши кўл билан бошқанинг фақат бу дунёси саломатлиги оиласимулкига зарар етказилишлиги мумкунлиги тил билан инсонларни турли бузғунчи ғоялар тарғиб қилиш кишиларни тўғри йўлдан чалғитиш орқали икки дунёсини барбод этиши мумкун.
Муоз ( Р.А ) ривоят қилган хадисда : “ Набий ( А.С ) Тилларига ишора қилиб : “ Сен тилингни тий ” , дедилар. Шунда мен : “ Гапирган нарсаларимиздан хам сўраламизми ?” десам у зот “ Кишиларнинг дўзахга юзтубан ёки кўксилари билан ағдарилишлари фақат тиллари орқали қилган гунохлари сабабидандир ” дедилар. ( Имом Термизий ) Одам тили билан хайвондан устун аммо уни нолойиқ сўздан тиймаса ҳайвондан тубан бўлади.

Аллох таоло ўзининг зикри ва фойдали сўзлари билан машғул бўлишимизни насиб айласин ва шу тариқа барчамизни икки дунё саодатига муяссар айласин.

“ Химойидин Тўра ”
Жоме масжиди имом хатиби: Ж.Жабборов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here