Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир қария бор эди. Ўзи камбағал бўлса ҳам, саховатли эди, бирон нарса сўраб келган тиланчини қайтармас эди. Эгнига бир чопон ташлаб юрарди. Бир куни қария совқотиб турган бир кишини учратиб қолиб, унга раҳми келиб, устидаги чопонини ечиб, унга бериб юборди. Уйига эса биргина изорида қайтди. Рамазон кунларининг бирида болалари билан ифторга дастурхон ёзди. Оғиз очиш учун азонни кутиб ўтиришган эди, бир тиланчи келиб қолди. Қария овқатни бериб юборса, оиласига ҳеч нарса қолмасди. У аёлига билдирмай, овқатнинг ҳаммасини ўша муҳтож кишига бериб юборди. Аёли буни кўриб, жуда аччиқланди. Ярим соат ўтар-ўтмас, эшик тақиллади. Очишса, бир киши хилма-хил овқат, ширинлик ва мевалар солинган идиш кўтариб кирди. Ундан: «Нима гап?» деб сўрашган эди, шундай деди: «Бир бой одам бир неча амалдорларни чақирган экан, улар узр айтиб, келишмади. Бой бундан аччиқланиб, «Энди бу овқатдан ҳеч ким емайди» деб қасам ичди-да, ҳаммасини ўша саховатли камбағал қариянинг уйига олиб бор, деб буюрди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here