Оилалар мустаҳкамлигини сақлаш ҳар бир кишининг инсонийлик бурчидир

Ислом кишиларни никоҳли оила қуриб меҳр-муҳаббат, садоқат ва иноқликда ҳаёт кечи-ришга чақиради. Никоҳ фақат эр-хотинлик билан нихҳясига етмайди. Балки у охиратда жаннатга мушарраф бўлиш учун василадир.

Никоҳнинг улуғ неъмат эканлиги ҳақида Пайғамбаримиз Myҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай деганлар: “Киши оила қурса динининг ярмини мукаммал қилган бўлади, қолган ярмининг мукаммал бўлмоғи учун тақво-тазарру қилсин”.

Никоҳ кишининг дину диёнатини мустаҳамлаб, турмуш  тарзига файзу барака олиб келади. Шунинг­дек, у Аллоҳнинг розилигига эришиш йўли, ҳаётнинг мезонидир.

Оила бошлиғи бўлган эркак киши доимо аҳли аёли, фарзандлари учун ризқ — насиба топиш мақсадида меҳнат килади, турли қийинчиликларга дуч келади. Турмуш машақкатларидан чарчаб келгач, аҳли аёли ҳузурида ором олади, оиласи даврасида чарчоғини ёзади.  Борди-ю, нохуш кай-фият билан қайтган бўлса, турмуш ўртоғининг хушмуомаласи вақтини чоғ қилади.

Никоҳга динимиз кўрсатмаларига мувофиқ ёндошилса, унинг муқаддаслигини сақлаш учун ҳаракат қилинса, албатта у мустаҳкамланиб, оила аъзолари бахт-саодатга эришади.

Афсуски, баъзи ёшларнинг никоҳга енгил-елпи қараётганлари, арзимас икир-чикирлар сабабли “талоқ” сўзини ишлатиб, ажрашиб кетаётганлари никоҳнинг асл моҳиятини билмасликлари оқибатидандир.

Ислом дини эркакларга зарур ҳолларда талоқ қилишни мубоҳ қилиш билан бирга Аллоҳ        таолога ёқмайдиган ишлардан бири эканлигини баён қилади.

Бу ҳакда Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳу) дан ривоят килинган ҳадисда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтадилар: “Ҳалол қилинган нарсалар ичида Аллоҳ таолога ёқмайдигани талоқдир. Чунки талоқ, сўзи оилани бузишга, унинг аъзоларини ажраб кетишига ва фарзандларнинг тирик етим бўлишига сабабдир”. (Абу Довуд ривояти).

Ҳар бир эркак эр-хотин ўртасини ҳалол килиб турган риштани узиб, никоҳни бузадиган сўзлардан эҳтиёт бўлмоғи зарур. Бунда кекса, нуроний отахон ва онахонлар ёшларга талоқ сўзи ёмонлиги ҳақида тушунтиришлари, икки ёшни аҳилликда яшашга чорламоқликлари лозим бўлади. Оилада эр-хотин иттифоқликда, аҳилликда яшашлари ўша хонадоннинг баракотли бўлишига, барча ишларининг бароридан келишига, шу билан бирга оилада тарбия топаётган фарзандларнинг ахлоқ-одобли, ота-онага муҳаббатли бўлишларига сабаб бўлади. Шундай экан жамиятнинг таянчи бўлган оилалар мустаҳкамлигини сақлаш ҳар бир кишининг инсонийлик бурчидир.              Денов туман бош имом хатиби в/б:   К. Артиқов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here