Аллоҳ таоло бутун инсониятни зулмат,жаҳолат,залолатдан фақат илму маърифатгина халос этишини Пайғамбаримиз (с.а.в) нозил қилган илк оятларида такрор-такрор таъкидлаб, бундай амр қилади: яъни: “Ўқинг (Эй Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Роббингиз исми билан!(У) инсонни лахта қондан яратди. Ўқинг! Роббингиз эса карамлидир. У иноснга қалам билан (ёзишни ҳам) ўргатди.У.Инсонга билмаган нарсанларини билдирди” (Алоқ1-5)
Инсон ҳаётида билими,маърифати билан жамият аъзолари ўртасида қадр қимматга эга бўлади, ҳатто Одамни(а.с) барча фаришталардан ҳамюқори мақомга қўтарган нарса тилм маърифатдир. Зеро,Алллоҳ таоло хабар бериб айтади: “(Аллоҳ) Одамга барча (яратилган ва яратилажак нарсаларга тегишли) номларни ўргатди.Сўнгра уларни фаришталарга (бирма-бир) кўрсатиб деди: “Агар (эътирозларингизда) ростгўй бўлсангиз, ана у нарсаларни номлари билан менга айтб берингиз!” (Бақара,31).
Илм таҳсил қилиш йўлида жидду жаҳд қилиш ҳақида Имоми Аъзамнинг (р.ал)етук шогирдларидан бири Муҳаммад ибн Ҳасан (р.ал) бундай деганлар: “Агар одамлар менга қул бўлганида эди, уларнинг ҳар бирини қулликдан озод этардим ва у ларни хўжайинлари, қулдор эгаларидан халос этардим.Бундан ёлғиз мақсадим, улар фақат илм ўргансинлар ва билимларини камолга етказсинлар”. Жаноб Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) бу борада марҳамат қилиб айтган ҳадиси мубораклари қиёмат кунига қадар Уммати Муҳаммадга намунадир. У зот айтадилар; яъни “Илм ўрганишга интилиш ва уни талаб қилиш ҳар бир мусулмон эркак ва муслимага фарздир” (Ибн Можа ривояти).
Ватанимиз машҳур фақиҳ олими Абу Лайс Самарқандий айтадилар: “Таълим олувчи муҳтож бўладиган нарсанинг энг а ввали-олган илмидан фойдаланиши ва ўзидан у таълим олаётган кишига фойдали бўлиши учун ниятини тўғрилашдир.Агар ниятини тўғри қилмоқчи бўлса, у тўрт нарсани қасд қилиши лозим.Зеро Пайғамбаримиз (с.а.в)яъни: “Амаллар ниятга қараб мақбул бўлади” деганлар.
1.Илм олиш билан билимсизлик ва жоҳилликдан халос бўлишни ният қилиш.Аллоҳ таоло айтади;яъни “…биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми” (Зумар,9).
2.Ҳосил қилган илми билан халққа, ўзи яшаб турган жамиятга наф келтиришни ният қилиш зеро, Пайғамбаримиз с.а.в “Инсонларнинг энг яхшиси иноснларга фойдаси кўпроқ тегадиганидир” деб марҳамат қилганлар.
3.Таълим олиш билан илму фанни камолотга, тараққиётга етказишни ният қилиш, чунки инсонлар илм ҳосил қилишга бепарво бўлсалар, Пайғамбаримиз (а.с) айтганларидек: “Илм ўрталарингиздан кўтарилиб,зое бўлишидан олдин илмни ўрганинглар” Илмнинг ўрни ўрганувчилар орасидан кўтарилиши зое бўлишидир.
4. Таълим олиш билан илмга амал қилишни ният қилиш, аксини эмас.Бамисоли илмсиз амал бекор бўлганидек, амалсиз сабабни талаб қилиш беҳуда ишдир.Илм амал учун сабабдир. Амалсиз илм уввол,илмсиз амал залолатдир..Таълим тарбия олувчи хар бир толиб ўз ҳаракатида Аллоҳ таоло розилигини,охират савобини талаб қилиши, дунй орзу-ҳавасини истамаслиги лозим. Бу ҳақда Оллоҳ таоло айтади: Яъни: “Кимдки охират экинини (савобини) истар экан, Биз унга экини (ҳосили)ни зёда қилурмиз. Кимки дунё экинини истар экан, биз унга ўшандан берурмиз ва унинг учун охиратда насиба (савоб) бўлмас” (Шўро,20).
Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсинки, жаннатмаконмамлакатимиз ўзининг мустақиллиги, эркинлигига эришди.Жаҳонда шиддатли жараёнлар ва катта сиёсий ўзгаришлар юз бермоқда. Мамлакатимиз раҳбарияти ва ҳукуматимиз томонидан оила, фарзанд тарбияси, ёшларнинг таълим ва тарбияси, уларнинг келажакда баркамол инсон бўлиб етишишлари борасида режа ва қарорлар қабул қилинмоқда ва ўз вақтида ҳаётга татбиқ этилмоқда. Бинобарин, мустақил жамиятнинг тенг ҳуқуқли барча аъзолари, шу жумладан, ота-оналар, мураббий ва устозлар ҳуқуматимизнинг бу борада олиб бораётган изчил сиёсатини қўллаб қувватлаб ва ҳаётга титбиқ этишда собьитлик билан ҳаракат қилишлари лозим. Зеро, Аллоҳ таборака ва таоло барчамизнинг қиладиган амалларимизга яраша ажру мукофотлар беришини ваъда қилиб,айтади: яъни: “Бас, кимки (дунёда) зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, (қиёмат куни) уни кўрар, Кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса ҳам уни кўрар” (залзала-7-8).
Барчаларимиз ёш авлод таълим тарбияси борасидаги давлат дастурини амалга оширишда ўзаро ҳамжиҳатлик руҳида саъй-ҳаракат қилсак, бу борадаги дунёқараш ва тасаввурларни тубдан ўзгартирсак, кўзланганмақсад ва натижаларга эришамиз. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади: яъни: “…Албатта, Аллоҳ бирор қавм ўзларидаги нарсани (неъматларга нисбатан муносабатларни)” ўзгартирмагунларича, улардаги нарсани (ҳолатни ёмон ҳолатга) ўзгартирмас.”. Ҳозирги фаровон, тинч-омон ва тўкин сочин ҳаётимиз қадрига етмаган айрим ёшлар таълим олиш, ўқиш ўрганиш, меҳнат кўникмммаларини ҳосил қилиш, касб ҳунар сирларини ўрганиш фурсатини ғанимат билмай бепарволик қилмоқдалар.Улар отиндан қиммат вақтларини кўча куйларда бемақсад юришлар билан бой беришаяпди, кунуларни мазмунсиз ўтказиб, бегона, ёт ғоялар ортидан эргашиб, ёш умрларини хзон этмоқдалар. Улуғ аждодларимиз айтишган; яъни: “Вақт кескир қилич кабидир, агар сен уни ўз вақтида кесмасанг, у сени кесади ” Шу ўринда муҳтарам ота-оналарга фарзандлари тарбияси ва таълимига жиддий аҳамият беришга, уларни ҳар вақт назорат қилиш, мактабдан сўнг албатта бирор-бир машғулот билан шуғуллуниш,спорт, уй юмушлари, томорқа ва чорва ҳайвонлари парвариши каби жисмоний ишларга жалб қилишлари зарур эканини такидлаймиз.
Бу борада ҳаммамиз ҳамжиҳатлик билан бир ёқадан бош чиқариб,азиз фарзандларимизнинг таълим ва тарбия ишлари билан ўз вақтида машғул бўлсак,албатта,бунинг ижобий самараларини Ҳақ таоло ато қилади. Аллоҳ таоло бу улуғ ва с авобли амаллларни чин ихлом билан адо этишга барчамизни муваффақ айласин.

Бойсун тумани бош имом хатиби; З.Чориев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here