Сохта салафийларнинг ғоялари.
Сохта салафийлар қуйидаги ғояларни илгари сурадилар.
1) Қурьон ва суннатда ёзилган қоидаларни сўзма-сўз тушуниб, кўр кўрона амал қилиш орқали бошқа манбаларни ботилга чиқарадилар.
2) «Жиҳодни» исломни олтинчи аркони деб ҳисоблайдилар.
3) «Такфир» яьни (куфрда айблаш) ва «хижрат» яьни (ватанни тарк этиш) масаласини илгари сурадилар.
4) Масҳабларни инкор этиб масҳабсизликни тарғиб қиладилар.
5) Тасаввуф, урф одатларни ва миллий қадриятларни инкор қиладилар.
6) Ғайридинларга ёмон муносабатда бўладилар.
7) Ҳар қандай янгиликни «бидьат» деб ҳисоблаб уни рад этадилар.
Ҳозирги кунда сохта салафийлар томонидан тарғибот қилинаётган мазҳабсизлик ғояси, асрлар давомида шаклланиб келаётган диний аньаналарни издан чиқариб, бир юрт мусулмонлари орасида парокандаликни келтириб чиқармоқдалар. Огоҳ бўлмоқлик лозимки сохта салафийлар ўз сафларини тўлдириш мақсадида ва янги янги жангарилар билан тўлдириш мақсадида барча замонавий техника воситаларидан фойдаланмоқдалар.
✍✍Сурхондарё вилояти Олтинсой туман «Сўфи Оллоҳёр» жомеъ масжиди имом-хатиби К.Азимов
➥Линкни босиб фойдали каналга обуна бўлинг!👇 👇👇
https://t.me/surxonmuslimuz