Улуғлар тинч яшаш жойи, яхши умр йўлдоши зарур ҳолларда кунига ярайдиган от уловга эга бўлиш кишининг саодатманд эканидан дарак дейдилар. Зеро, инсоннинг хотиржамлиги уйида, оиласида ҳузур-ҳаловат барқарорлигига боғлиқ. Бу ўз-ўзидан юзага келмайди, албатта. Жамият тинчлиги учун унинг аъзолари бирдек масъул эканлигини унутмасликлари, шунга кўра ҳаракат қилишлари керак. Тинчлик ва хотиржамликка, осойишталикка фақат Аллоҳ таолога  ихлос билангина эришиши муқаддас динимиз манбаларида баён қилингандир. “Ҳар соатда, ҳар сонияда унинг бирлигини, борлигини ўйлаб, ҳамиша ундан қўрқиб, ҳар бир ишда унга таваккул қилган қалбларгина хотиржамликка эришади”.-деб таъкидланган. Шарқ файласуфларидан қолган бир гап бор. Унда Ислом дини бамисоли ёмғир. Гарчи бу ёмғир илк бор Араб саҳросини қондирган бўлса-да, унинг ёғиши қисқа ва шаррос эди. Мовароуннаҳр заминига эса бу ёмғир майдалаб ва узоқ муддат ёғган, деган маъно ётади. Шукрлар бўлсинким, мустақиллик шарофати билан қадриятларимиз, алал-хусус қадриятлар жавоҳири динимизга бўлган эътибор ниҳоятда юксак бўлди. Юртдошларимизнинг эмин-эркин ибодат қилишлари учун яратиб берилган барча шароитлар ва қулайликларни кўриб дилинг қувонади, яйрайди. Ана шундай гўзал яхшиликлардан намуна, ибрат олган юртдошларимиз ўзларининг яхшиликлари, беминнат ёрдамлари билан кўплаб эзгу ишларда камарбаста бўлмоқдалар. Саҳоват бобида барча даврларда бутун инсониятга ибрат бўлиб келган ҳалқимиз бундай саодатли ва ғаниматли дамларда кўпроқ яхшиликлар қилишга интилганлар. Энг муҳими муқаддас динимизга, миллий қадриятларимизга қайтишдек улуғ ва юксак бахтга эришдик. Ахир, инсон учун ота юртида эмин-эркин ҳаёт кечириш, ибодат қилишдан каттароқ неъмат бўлиши мумкинми? Минг афсуски, бугунги баъзи кимсалар муқаддас динимизнинг асл моҳиятини бузиб талқин қилиш орқали бузғунчи хар-хил гуруҳлар, айниқса, ёшларнинг онгини заҳарлашмоқда, уларнинг тўғри йўлдан озиб кетишига сабабчи бўлмоқдалар. Маълумки муқаддас динимиз эса мудом эзгуликка, тинчликка чақиради. Барча инсоният яхши биладики, ислом дини ниқоби остида ёвуз жиноятларни амалга ошираётган разил кимсаларнинг бу каби қилмишларини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Ҳар биримиз юрт мустакиллигининг қадрига етиб, туғри йўлдан оғишмай эл юрт равнақи йўлида бирдамлик билан ҳаракат килсак, ваъдасини асло бузмайдиган зот юртимизга Файзу-баракасини янада мўл-кўл қилиб ёғдираверади.

«Имоми Аъзам Абу Ханифа»

жомеъ масжиди имом-хатиби                                       Х.Хасанов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here