Динимиз софлигини танишлик ҳам эҳсон”

Бугун бизда энг кўп тарқалган сўзлар, кўпинча одамлар орасида мавҳумлик келтириб чиқараётган ва мазҳабсизликни даъво қилаётганларнинг иддаолари бўлган сўзларга таъриф берамиз. Хаммамизга маълумки ушбулар “Жиҳод, Хижрат, Такфир, Шахидлик ва Амалнинг иймонга кирмаслигидир” сўзларидир.Улар асосан шу бешта нарсани худди балиққа қармоқ ташлагандай одамлар орасида даъват қилиб, илқо қилиб келмоқдалар. Барча инсонлар қалбида, вужудида Аллоҳ таолога сиғинишга кўра яратилган. Шу сабабдан бу сўзларни тушунмасдан, уларнинг ғояларига эргашиб кетиш бўлаяпди. Бугун барча мусулмонларимизда мана шу сўзларнинг илми, хабари ва уни бизларга илқо қилганларга қарши айтадиган раддия сўзларимиз бўлиши керак. Шунинг учун бу сўзларнинг таърифини тушунтириб ўтамиз. “Жиҳод” масаласи- унинг нима эканини билишимиз, танишимиз керак, уни билмагунимизча уни даъво қилаятганларга раддия сўз айта олмаймиз. ”Жиҳод” сўзи араб тилидаги “Жаҳада” феълидан олинган бўлиб, инсон бутун имкониятини ишга солиб, харакат қилишига айтилади. “Жиҳод” хеч қачон уруш маъносини бермайди. Қуръон-карим ва араб тилида уруш маъносини бошқа сўзлар билан келтирилган. Масалан қуръон-каримда “Қитал” деб келтирилади, лекин жиҳод уруш маъносини бермайди. Қуръон-каримда Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз (с.а.в)га хитобан “У кофирларга итоат этманг, улардан қўрқманг, уларга у билан катта жиҳод қилинг” деб келтиради. У- билан дегани қуръон- карим билан дегани. Мана шу ояти каримада қон тўкиш, ёки уруш қилиш хақида заррача хам гап йўқлигини билиш учун озгина ақл хам етарли бўлади.Чунки ўн бир ярим йил Маккаи- Мукаррамада, сўнгра икки йил мадинаи-мунавварада бу оятлар нозил бўлганидан кейин ҳам Пайғамбаримиз (с.а.в) қўлга қурол олишга буюрмасдан, қуръон-карим билан жиҳод қилганлар. Хижратнинг иккинчи йилига келиб, ўзларини ҳимоя қилиш мақсадида қўлга қурол олишга Аллоҳ таоло буюрганлар. У хам мудофаа маъносида бўлганлар. Шунинг учун жиҳод икки хил бўлади;Талаб ва Мудофаа. Талаб — жиҳоди хозир йўқ, сабаби бутун дунёда икки юздан ортиқ давлатлар бўлса, улар ўзаро уруш қилмасликка келишиб олганлар, фақатгина мудофааси бўлиши мумкин. Масалан душман юртга бостириб келса, хаммамиз қўлимизга қурол оламиз бу табиий, шу ишимиз жиҳод бўлиши мумкин. Лекин мусулмон мамлакатларга, мусулмон рахбарларга ва мусулмон халқларга қарши жиҳод қилинмайди.Улар бугун жиҳод қилиш керак деб тинч юрган кишиларни ўлдириб кетаяпди. Шунинг учун жиҳод хақида етарли маълумотларга эга бўлишимиз лозим бўлади. Илм талабида юрган кишига хам, ота-онаси касал бўлса, даволатиш учун шифакорга олиб бораётган фарзандга хам жиход қилаяпди дейилади.

✍✍Жарқўрғон туман “Оқ қўрғон”
жомеъ масжиди
имом хатиби А.Халилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here