Бу йил ҳам бошқа йиллар сингари Рамазон ойи қайтадан оиламиз эшигини тақиллатиб келди. Бундан қалбларимиз ҳурсандчиликка тўлди. Бу ойга мусулмон оиласининг ҳар бир аъзоси тайёр бўлмоғи лозим. Рамазон бошқа ойларга ўхшаган ой эмас. Бу ойда дўзах эшиклари ёпилади, Жаннат эшиклари очилади. Инсонда жуда кўп яхшиликларни қилишга қизиқишлар пайдо бўлади. Чунки Рамазон Ислом умматининг ойидир. Рамазон ўзи билан тоғлар ҳам кўтара олмайдиган фазилатлар ҳамда яхшиликларни олиб келадиган ойдир. Рамазон ойи қалблар ўз Роббиларига саждаларини кўпайдирадиган ойдир. Рамазон нафслар ўз Роббиларига тақвосини кўпайтирадиган ойдир. Тақво эса Аллоҳ таоло яхши кўрадиган нарсаларини қилиб, ёмон кўрган нарсаларидан узоқда бўлишдир. Аждодларимиз Рамазон ойига етказишини сўраб Яратганга дуолар қилар эдилар. Рамазон  масжидларимиз Қуръон хатми билан нурга тўладиган ойдир. Рамазон – оиламиз учун бир мактаб десак, хато бўлмайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here